UZ

Сўнгги янгиликлар

02:28"Барселона" - Испаниянинг 28 карра чемпиони!  42 01:42Бруну Фернандеш: "Умид қиламанки, келаси йили энг яхшиси мен бўлмайман"  0 00:55Карим Бензема ва "Ал Иттиҳод" - Саудия Арабистони чемпиони!  3 00:35Альба шартномани узайтарди  0 23:57ЛаЛига. "Атлетико" сафарда мағлуб бўлди  1 23:20Россия термаси Осиёда Аргентинага қарши ўйнаши мумкин  6 22:59АПЛда мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси бўлиш учун номзодлар маълум!  6 22:28АПЛда мавсум мураббийи бўлиш учун номзодлар маълум қилинди  1 21:43Эрон. "Персеполис" мавсумни ишончли ғалаба билан якунлади, Остон Ўруновдан гол!  5 21:24АПЛда мавсум футболчиси ким бўлади? Номзодлар билан танишинг  5 20:44"Милан"дагилар бош мураббий ва Феликс борасида бир қарорга келди  6 20:22"Ливерпуль" "Байер" футболчиси билан келишиб олди  9 19:56"Барселона" асосий футболчиларидан бири бир неча ўйинларни ўтказиб юборади  9 19:29ПСЖ голеадор ҳужумчини ёзги трансфер мақсадларидаги устувор номзодга айлантирди  2 18:58"Ал Насср" юлдузи жамоадан кетмоқчи  9

Сирожиддин Сайфиев: "Динамо" қарзларимни берса дори-дармонга ишлатардим" Янгиликлар

Сирожиддин Сайфиев: "Динамо" қарзларимни берса дори-дармонга ишлатардим"

Футбол жамоатидаги фаолият олиб бораётган мутахассис, футболчи ва мухлислар бор-ки, Сирожиддин Сайфиевнинг ҳолати билан бевосита қизиқиб турибдилар.

Моддий ёрдам ўз йўлига, аммо унга бефарқ бўлмаган барча инсонларнинг қилаётган дуоларининг кучи, қўллаб - қувватлашлари Сирожиддин учун катта далда бўлаётганини ўз кўзимиз билан кўрдик.

Кико Зунигани Самарқандга олиб бориш баҳонасида, Сирожиддин Сайфиевга атаб йиғиб қўйилган омонатни ҳам топшириб келдик. Бугунга келиб 70 млндан ортиқ сумма йиғилди.

Москвадан Самарқандга қайтган Сайфиевнинг уйига борар эканмиз, юрагимиз "шув" этарди. Эшик очилди, ҳарийрият! Биринчи келган фикр шу бўлди. Сирожиддин ака ўз танасини, ўзи кўтариб ўтирарди. Юзига қон югурган. Дардни енга бошлаган. Бу янгиликни барчангизга улашишни бурчимиз деб билдик. Чунки сўнгги 2 ҳафта давомида барчангиз у ҳақда ўйладингиз десак муболаға бўлмайди.



"Очиғи кутмагандим. Халқни шунчалик менга эътибор қаратиши, футбол жамоатчилигини акцияда иштирок этиб қўллаб-қувватлашлари, ҳаёт учун курашишим кераклигини англадим. Аввалига кўп нарсага қўл силтаб қўйгандим. Москвага ҳам дўстим, Дениснинг зўрлашлари билан бордим. Барчаси мен учун гўё-ки, тамом бўлиб улгурган эди. Бу ерда Эрик (Эркин Бойдуллаев)га минг раҳмат. Ёшликдаги жўрамдан бир умр қарздорман. Уйимизга ташриф буюрибсиз, шу баҳона акцияда иштирок этган барчага раҳматимни етказиб қўйинг. Айниқса дуода бўлганларга. Мен Сизлар учун ҳам кучли бўлишга ваъда бераман", - дейди Сирожиддин Сайфиев.

- Бизни қизиқтирган савол битта эди, "Динамо" қарзини бердими?
- Афсуски йўқ! Яна уч кундан сўнг Москвадаги тиббий кўрик натижаларининг жавоби чиқади. Фаолиятимни бағшида этган клубимдан қолган қарзлар ҳеч бўлмаса дори-дармонга ишлатардим. "Динамо" мухлисларига эса мингдан-минг раҳмат! Нафақат, "Динамо", барча ўзбекистонлик мухлисларга!

Сайфиевнинг уйидан чиқиш олдидан дастурхонга дуо қилар эканмиз, тез кунларда яна аввалги ҳолатларида хуш кайфият билан учрашиш насиб этишини тиладик.

Акцияда қатнашган ва қатнашишда давом этаётган барча юртдошларимизга РАҲМАТ!


Рейтинг: +77   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика