UZ

Сўнгги янгиликлар

10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  0 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  2 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  0 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1 08:47Златан рамзий термасини тузди ва ўзини қўшмади. Нега қўшмаганини эса Ибра супер тарзда тушунтириб берди  6 08:25Фабрицио Романо Хаби Алонсонинг келажагини очиқлади  4 07:49Про лига. Бугун учинчи тур якунланади  1 07:25Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Қаршида ўйинлар бор  2 01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  1 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  3 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  8 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  15 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  17 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  2 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  1

Сирож Мелиев "Хоразм" билан камбэк ҳақида: "Иккинчи бўлимда рақиб хатоимиздан фойдаланди ва ҳаммаси шундан сўнг бошланди" Янгиликлар

Сирож Мелиев "Хоразм" билан камбэк ҳақида: "Иккинчи бўлимда рақиб хатоимиздан фойдаланди ва ҳаммаси шундан сўнг бошланди"

Ҳаким Фузайлов мураббийлигидаги "Динамо" жамоаси Про лига биринчи давранинг 13-турида "Хоразм" билан баҳсда комбэк кўрсатган ҳолда 4:3 ҳисобида ғалабани тантана қилди.

Учрашувда ҳисобни очган самарқандликлар, кейинчалик дарвозаларидан кетма-кет учта тўп олиб чиқишди. Бу пайтга келиб "Хоразм" 3:1 ҳисобида олдинда бораётганди. Бироқ иккинчи бўлимнинг яримидан сўнг майдон эгалари катта куч билан олдинга ўтиши натижаси бирин-кетин кескин вазиятлар яратди. Сирож Мелиевнинг голдин сўнг 2:3, Шоҳруҳ Абдураҳмонов ҳисобни 3:3 кўринишига келтирди. Якуний ҳал қилувчи голга эса Димитро Сидоренко муаллифлик қилди. Биз ушбу учрашувдан сўнг ўйиннинг боришини ўзгартириб юборган голни урган Сирож Меливни суҳбатга чорладик.  

- Дастлаб "Динамо"нинг Про лигадаги иштироки ҳақида фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз. Жамоа ҳар бир ўйинда ҳужумкор ва агрессив ҳаракат қилмоқда. Лекин "Арал Самали", "Оқ-тепа", "Хоразм"га қарши сафардаги ўйинларда мағлубиятга учраб муҳим очколарни бой берди. Суперлига йўлланмаси учун курашда бу панд бериши мумкин...

- Авваламбор ассалому алейкум. Яна бир бор ўтиб кетган касб байраминглар билан табриклайман. Ижоддан тўхтаманглар. Ишиларга ривож ва муваффақиятлар тилайман. Бевосита саволингизга келсак, албатта йўқотилаётган ҳар бир очко Суперлигага йўлланма олишимизга ўз таъсирини ўтказади. Лекин олдинда ҳали ўйинлар кўп. Ўйлайманки, йўқотилган очколарнинг ўрнини тўлдира оламиз. Ҳаммаси ўз қўлимизда. Барча жамоада имконият бор, дея оламан. Фақат биз эмас, "Нефтчи", "Бухоро" жамоалари ҳам очко йўқотмоқда. Бу эса Про лигада рақобат кучайганини англатади. Элитага йўлланма олиш учун охиригача курашамиз ва иншааллоҳ мақсадимизга эришамиз. 

- "Динамо" кайфият жамоасими? 

- Йўқ, бу фикрингизга қўшилмайман. Биз кайфият жамоаси эмасмиз. Ҳар бир ўйинга финалга чиққандек ёндашяпмиз. Қаердадир омад юз ўгирмоқда. Катта устунликка эга бўлиб турган ўйинларимизда вазиятлардан фойдалана олмадик. Ўзимизга ўзимиз мағлубият олиб келдик. Футболда сен урмасанг, сенга уришади, деган ибора бизга нисбатан кўп ишатилинмоқда. Кўп вазиятлар яратяпмиз, лекин голни рақиб уриб кетмоқда. 

- Клубнинг ҳозирги кунги ҳаракатлари Суперлига учун етарли эмасдек кўринмоқда. Амалга ошириш лозим бўлган ишлар кўплиги сезилиб турибди...

- Тўғри. Ҳали ўзлаштирадиган, ишланадиган жиҳатларимиз бор. Мураббийларимиз алоҳида қайси жойга эътибор бериш кераклигини билишади. Айни пайтда биринчи давра якунига етган. Бир неча кундан сўнг йиғинга киришамиз. Жисмоний ва тактик томондан астойдил ишлаймиз. Иккинчи даврага тайёргарлик кўришга вақтимиз етади, деб ўйлайман. 

- Энди йилнинг энг қизиқарли тўқнашувига келсак. "Хоразм" билан ўйин таассуротлари, ўйиндаги атмосфера, ҳиссиётлар билан ўртоқлашсангиз..

- Ҳар бир ўйинга бўлгани каби, "Хоразм" билан баҳсга ҳам жиддий тайёргарлик кўргандик. Биринчи даврадаги мағлубият аламини олишимиз шарт эди. Бундан олдин сафар "Арал Самали"га мағлубиятга учраб мухлисларимизни ранжитгандик. Шу боис ҳам икки карра иштиёқ билан ҳаракат қилдик. Мазкур беллашувдаги ғалаба танаффусга яхши кайфиятда чиқиб кетишимизга замин яратарди. Худога шукур режаларимиз иш берди ва ғалаба қозондик. Учрашувга тўхталсак, тезкор гол уриб яхши бошлаб олдик. Устунлик тўлиқ бизнинг томонда эди. Вазиятлар яратилди. "Хоразм" бўлим охирларида ўзида куч топа олди шекилли, 45-дақиқадан сўнг иккита тўп ўтказиб юбордик. Танаффусдан сўнг ўзимизга келиб вазиятни ўнглашга киришдик. Жамоа билан бирлашиб руҳиятни туширмасдан ўйин ва ҳисобдаги устунликни томонимизга оғдирдик. Иккинчи бўлимда рақиб яна бир бор хатоимиздан фойдаланиб кетди. Ҳаммаси шундан кейин бошланди. Совуққонлик билан ҳужумларни якунлай бошладик. Стадионда чироқларни ўчиб қолгани ҳам биз учун ишлагандек гўё. Худога шукур мухлисларимиз олдида юзимиз ёруғ бўлди. Улар шу куни аренада ажойиб муҳит яратиб беришди. Бундай ғалабадан сўнг ҳиссиётлар ўзидан-ўзи келаверади. Мана шундай ўйинлар кўпайса, футболимиз ривожланади. Стадионга келган ишқибозлар ҳалол ва тоза футбол гувоҳига айланишди. Тўғри 1:3 ҳисобида ортда бораётганимизда танқидлар, эътирозли оҳанглар янгради. Лекин футбол ҳакамнинг финал ҳуштаги чалингунигача давом этади. Ютуқ ҳамманики. Мағлубиятга учраса фақат жамоа айбдор бўлиб қолмаслиги керак. Чунки биз футболчилар ҳам майдонда фақат ғалаба учун боримизни бериб ўйнаймиз-ку. Ҳеч қайси футболчи майдонга фақат ютқазиш учун тушмайди. Мухлислар бизни ҳар қандай ҳолатда ҳам қўллаб-қувватлаб туришса, биз албатта Суперлигага чиқамиз. 


- Жамоадаги характер фақат бу баҳсда эмас, қолган ўйинларда ҳам кўриняпти. Аксарият ҳолларда ҳисобда ортда бораётиб якунда ўзи учун ижобий натижани таъминлаб кетмоқда...

- Ҳа, сиз айтганингиздек жамоада характер, майдондаги футболчиларнинг кўзида ёниш, иштиёқ бор. Жамоамиз аҳил. Исталган пайтда ҳар қандай жамоани бемалол юта оламиз. Жисмоний тайёргарлигимиз аъло даражада. Жамоамиздаги тажрибали футболчилар талайгина. Улар қолган футболчиларни тўғри йўлга йўналтира олишмоқда. Умуман олганда бир оила, бир куч бўлиб натижаларни қўлга киритмоқдамиз. Тўғри гоҳида сиз истаган нарса ҳар доим ҳам ўхшамаслиги мумкин. Қолаверса рақиблар ҳам қараб тураётгани йўқ. Жиддий тайёргарлик билан майдонга чиқишмоқда. 

- Фаолиятингизда аввал тўп тепган жамоаларингизда бундай камбэкли ўйин, голлар шоуси, ажойиб муҳит бўлган ўйинни эслай оласизми? Иккинчи даврада ҳал қилувчи баҳсларда икки ҳисса ирода кўрсатиш талаб қилинади...

- Фаолиятимда илгари бундай ўйин бўлмаган. 1:3 ҳисобида ортда бораётиб якунда 4:3 ҳисобида ютишимизни ҳеч ким кутмаганди. Лекин мен ичимдан ютишимизга ишонган эдим. Боиси ўйин борасида рақибдан қолишганимиз йўқ. Агар имкониятларимиздан фойдаланганимизда ҳисоб бундан ҳам йирик кўриниш оларди. Бизга сўнгги паллада зарба беришда совуққонлик етишмаяпти. Бундай бетакрор муҳит асло ёдимдан чиқмайди. Ўтган мавсум 3-турда "Андижон" - "Навбаҳор" ўйинида ҳам атмосфера ажойиб кўриниш олгани эсимда. 

- Ҳаким Фузайловнинг жамоани руҳлантирувчи асосий айтадиган сўз қуроли нима? Қандай қилиб жамоани бундай олдинга бошлай олади?

- Ҳаким Қаюмович бизга осон ўйин йўқлигини доим айтиб келганлар. Буни ортда қолган учрашувлар ва натижалар айтиб турибди. 

- Жамоани сафарда ҳам, уйда ҳам ажойиб муҳит қилиб бераётган мухлисларга тилакларингиз...

- Ишқибозлар жамоамизнинг 12-ўйинчиларидир. Уларга уйда ҳам, сафарда ҳам қўллаб-қувватлашаётгани учун раҳмат айтаман. Айрим мухлислар мағлуб бўлаётган пайтимизда бақиришади, турли сўзларни ишлатишади. Футболда ҳар қандай вазият бўлади. Жамоамизга охиригача ишонч билдиришларини сўраб қоламан. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика