UZ

Сўнгги янгиликлар

10:42Фабио Каннаваро – «Удинезе» бош мураббийи  1 10:2116:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми?  4 10:13«Барселона» иккита мураббийдан бири билан шартнома тузмоқчи  10 09:46«Ливерпуль» «отмен». Аморим музокара ўтказиш учун Лондонга учиб келди  1 09:20Акинфеев Файзуллаевга «Ахмат»га қарши учрашувдан сўнг кескин гапирган  31 08:52«Интер» «Милан»дан ўтиб кетди  8 08:27МЮнинг янги раҳбарларидан бири мухлисларга мурожаат билан чиқди  2 08:03Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистон ОТЖ сафидаги биринчи машғулотида нималар деди?  15 07:37Осиё кубоги. Бугун терма жамоамиз Вьетнамга қарши баҳс олиб боради  17 07:05U23 Осиё кубоги. Саудия Арабистони - Ироқ 1:2   0 07:00U23 Осиё кубоги. Япония - Корея Республикаси 0:1   0 06:55U23 Осиё кубоги. Таиланд - Тожикистон 0:1   0 06:50Серия А. "Милан" - "Интер" 1:2   0 06:45Серия А. "Рома" - "Болонья" 1:3   0 06:40ЛаЛига. "Севилья" - "Мальорка" 2:1   0

Сирож Мелиев: “Вазиятларимиздан тўлиқ фойдалана олмадик” Янгиликлар

Сирож Мелиев: “Вазиятларимиздан тўлиқ фойдалана олмадик”

Про лига 14-туридан ўрин олган “Бухоро” – “Янгиер-қурувчи” (3:1) учрашувидан кейин мезбонлар футболчиси Сирож Мелиев фикрларига қулоқ тутдик.

Маълумот учун, Мелиев биринчи даврани айнан “Янгиер-қурувчи” сафида ўтказган ва давралар оралиғида “Бухоро”га кўчиб ўтганди. 

- Биз мазкур беллашувга астойдил тайёргарлик кўрган эдик. Буни эса майдонда кўрсата олдик. Ҳисоб янада йирик тарзда якунланиши мумкин эди. Лекин кўплаб имкониятларимиздан фойдалана олмадик. Худога шукрки, иккинчи даврани ўз мухлисларимиз қаршисида ғалаба билан бошладик. Қолган ўйинларга ҳам тайёргарликни давом эттирамиз.

“Бухоро”га ўтиши хусусида

- Аввало “Янгиер” жамоаси раҳбарияти ва мураббийларига мени тўғри тушунгани учун миннатдорчилик билдираман. Давралар оралиғи вақтида “Бухоро”дан таклиф тушди. Бош мураббий Ҳаким Фузайлов билан илгари бирга ишлаганим сабабли, шахсан ўзлари мени ўз жамоасига таклиф қилди. Биласиз, жамоа яна Суперлигага қайтишни режалаштирмоқда. Шу сабаб жамоани алмаштиришга қарор қилдим. 

Суперлига йўлланмаси учун кураш хусусида

- Жамоадаги барчанинг мақсади “Бухоро”ни яна Суперлигага қайтариш ҳисобланади. Буни барчамиз яхши биламиз ва тушуниб турибмиз. Олдинда турган ўйинларда ижобий натижалар орқали вазифани бажара оламиз. 

Охирги вақтларда тез-тез жамоа алмаштириши борасида

- Тез-тез жамоа алмаштириб туриш ҳеч қайси футболчига ҳам ёқмаса керак.  Бунга сабаб биздаги клубларнинг келажак учун тузган режалари узоқ йиллик бўлмагани дея оламан. Одатда, клубларимиз ўз олдига бир йиллик режа тузади ва шунинг учун футболчилар билан ҳам бир йиллик шартнома қилинади.  Янги мавсумда эса жамоада янги ҳомий, раҳбарият алмашади. Қолаверса, мураббийларни алмаштиради. Қарабсизку, футболЧилар ҳам шу тартибда яна янги жамаога йўл олишмоқда. Агар жамоа ўз олдига режа тузиб, узоқ йиллик мақсадларни қўйганида эди,  футболcиларни ҳам шунга қараб танлаб узоқ йиллик битим имзолаган бўларди.

Ҳар бир футболчи клуб билан узоқ йиллик шартнома қилиб, жамоа учун борингизни беришга ва содиқлик билан мухлисларини хурсанд қилишни истайди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика