UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00ЕЧЛ. "Барселона" ва "Интер" ярим финалнинг илк баҳсида жанговар дуранг қайд этди. Барчаси бир ҳафтадан сўнг ҳал бўлади  302 01:40Холанд "Манчестер Сити" машғулотларига қайтди  0 01:20Анвар Бердиев: "Майдон учун раҳбариятимизга миннатдорчилик билдираман. Чемпионатда кўп очко йўқотдик, энди шуни ўрнини тўлдиришимиз керак бўлади"  1 00:55Мирко Еличич: "Биз "Олимпик Мобиуз" каби энг яхши ёшларни йиға олмаймиз"  1 00:23Сергей Лушан: "Асабий ўйин бўлди, анча вазиятларни голга айлантира олмадик"  0 00:05Сервер Жепаров: "Навбаҳор" билан ўйин ўзига ҳос ажиотажни юзага келтирди"  1 00:00Россия кубоги. "Зенит" ЦСКАни мағлубиятга учратди. Файзуллаев 68-дақиқада майдонга тушди  9 23:30Элит ОЧЛ. "Ал Насср" ва Роналду мусобақани тарк этди. "Кавасаки Фронтале" финалда!  97 22:45Сергей Лебедев: "Назаримда, бугунги ўйинда ёмон ҳаракат қилмадик"  6 22:35"Реал" ёзда Родригони сотиб юбориши мумкин  9 22:26Виталий Левченко: "Дербиларда ҳар доим кураш бўлади"  4 21:45Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва футзал федерацияси раҳбарияти Осиё Кубоги олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди  0 21:00Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди  8 20:47"Атлетик"ка қарши ўйин олдидан МЮнинг икки футболчиси машғулотларга қайтди  1 20:21"Бавария" 20 млн евролик трансферни ҳал қилди  4

Сингапур бош мураббийи: "Ўзбекистон ҳар томонлама биздан кучлилик қилди" Янгиликлар

Сингапур бош мураббийи: "Ўзбекистон ҳар томонлама биздан кучлилик қилди"

Бугун бўлиб ўтган Сингапур - Ўзбекистон ўйинидан кейин матбуот анжумани ташкил этилди.

Матбуот анжуманида иштирок этган мезбонлар бош мураббийи Татсума Йошида қуйидаги фикрларни билдирди. 

- "Уйда ўйнашимиз фойда беради деб ўйлагандик, бироқ дастлабки 15 дақиқада жуда ёмон ўйин кўрсатдик. Ўзбекистон терма жамоасининг тезлиги, техникаси ва футболчиларнинг индивидуал ҳаракатлари кучли бўлди. Тажриба ўз сўзини айтди, кучли жамоалар билан ўйинда имконият бермаслик керак". 

- "Ўйлайманки, мухлислар бугунги мағлубиятдан хафа бўлишмайди. Биз ўсяпмиз. Йигитлар ўрганмоқда ва бундан доим тўғри хулоса чиқаришга ҳаракат қилиш керак. Биз яхши ўйнадик, лекин бу очко учун етарли бўлмади. Июнь ойида терма жамоани қабул қилиб олганимдан бери анча ўсишга эришдик дея оламан". 

- "Рақибнинг учинчи голи умуман ортиқча бўлди. Биз югуришни тўхтатиб қўйдик. Мағлубиятдан тўғри хулоса чиқаришга ҳаркат қиламиз", - дейди япониялик мураббий.

Рейтинг: +120   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика