Симоне Инзаги: "Тезкор гол ишларни осонлаштириб юборди"

Mirjalol Normatov
19 сен 2021, 16:56
"Интер" бош мураббийи Симоне Инзаги А Серия доирасида "Болонья" устидан қозонилган ғалабадан кейинги фикрларини билдирди.

"Реал"га ютқазганимиздан кейин ушбу ўйиндан бироз хавотир бор эди. Ўшанда биз яхшироғига лойиқ эдик. Бахтни қарангки, йигитлар ўйинни бошиданоқ ишга тўғри киришди.

Баъзида натижага қарамасдан ўйинни тахлил қилиш тўғри самара беради. "Реал"га қарши ўйинда яхши ўйнаб ютқазиб, ундан тўғри ҳулоса чиқаргани учун йигитларни табрикладим.

Баъзида 18 зарба бериб ҳам гол ура олмаслик мумкин. Бироқ бугун эса тезкор гол ишларни осонлаштириб юборди. "Болонья" А Серияда ҳали мағлуб бўлмаганди, шу сабабли уларга ҳам тан бериш керак", - деди Инзаги.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›