

Маълумотларга кўра, аргентиналик мутхассис пойтахт клуби раҳбариятидан футболчини харид қилишни сўраган. Аммо "Атлетико"дагилар Витолони харид қилиш қийин бўлишини билишади. Ўйинчининг шартномадаги бадал пули 25 млн. евро. Айни дамда футболчи шартнома узайтириш борасида "Севилья" раҳбарияти билан музокаралар ўтказмоқда. Агар томонлар келишувга эришишса, Витолонинг бадал пули ошиши мумкин.



