
"Биз "Милан"ни ҳурмат қиламиз. Бу жамоа Чемпионлар лигасида ўйнаш тажрибасига эга. Шу боис бизни қийин ўйин кутиб турибди. "Атлетико"ни чорак финалга чиқиб бўлди дейдиганларга қўшилмайман. Мен бошқа фикрдаман. "Милан" "Реал", "Бавария", "Барселона" ва "Боруссия" билан бир даражада. Биз эса ҳали суперклублар сафига кирмаймиз. Ўйлашимча, тўқнашувимизда имкониятлар 50-50", - дейди Симеоне.