UZ

Симеоне: “Ҳамма Мессини Марадона билан беллашади деб ўйлайди, аслида эса у фақат Роналду билан баҳс олиб боряпти“ Янгиликлар

Симеоне: “Ҳамма Мессини Марадона билан беллашади деб ўйлайди, аслида эса у фақат Роналду билан баҳс олиб боряпти“

«Атлетико» бош мураббийи Диего Симионе «Барселона» форварди Лионель Месси ҳақида фикр билдирди.

«Мессини ҳеч нарса безовта қилмайди. Шунчаки, у ўз олдига мақсад қўяди ва ютишни хоҳлайди. У Вальверденинг 4-4-2 схемасида ва Луис Энрикенинг 3-5-2 тактикасига мос туша олди. Гвардиола вақтидаги 4-3-3да эса у сохта тўққизлик вазифасида бўлиб, лекин барча жойда ўз ойинини намойиш этарди. Унинг учун энг асосий ягона нарса бу – ғалабани ўйлайдиган жамоага эга бўлиш ва ўзи учун эса кўпроқ гол уриш. Ҳамма уни Марадона, тарих билан беллашади деб ўйлайди. Мен эса уни фақат Роналду билан рақобатлашади деб ўйлайман. Бу баҳс уларнининг иккисини ҳам янада кучлироқ қилди. Балки, у жаҳон чемпиони бўлишни ва Америка Кубогида ғолиб чиқишни истар. Бироқ, Месси ҳозирги кунда Роналду билан ким энг яхшилигини исботлаш учун курашмоқда», – дейди аргентиналик 49 ёшли мутахассис.

Рейтинг: +47   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг