Силва “Ливерпул” билан бўладиган ўйинга қадар четлатилмайди

3 дек 2019, 00:21
“Эвертон” бош мураббийи Марку Силва жамоасини “Ливерпул”га қарши баҳсга тайёрлашда давом этади, дея хабар бермоқда Sky Sports.

“Лестер”дан (1:2) учралган мағлубиятга қарамай португалиялик мутахассис камида мерсисайд дербисига қадар жамоасини бошқаради.

Илгарироқ Силва четлатилгач унинг ўрнини Дэвид Мойес, “Борнмут” устози Эдди Хау ва “Фламенго” мураббийи Жорже Жезуш эгаллаши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқатилганди.

“Эвертон” айни пайтда АПЛда 14 учрашувда 14 очко жамғариб, турнир жадвалининг 17-поғонасида бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Sky Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›