UZ

Сўнгги янгиликлар

12:05Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Москвага жўнаб кетди  0 11:34"Барселона" икки футболчи билан шартномани бекор қилмоқчи  0 10:54Луис Диаснинг "Барселона"га ўтишига Исаак ёки Экитике сабабчи бўлиши мумкин  2 10:15Лёв ёки Билич келишига Кападзе нима дейди?  50 09:56Серхио Рамосдан "Реал"ни тарк этган Лукаc Васкесга самимий мактуб: "Сени соғинамиз, Пико"  0 09:29Тимур Кападзе: "Қуръа яхши ўтди, ҳаммасини вақт кўрсатади"  6 08:55"Бухоро" иккинчи даврада рақибларини Қаршида қабул қилади  10 08:30"Ўзбекистонда қолсам, "Бунёдкор"дан бошқа жамоага ўтмасдим" — Луис Качорри билан интервью  3 08:00Луис Энрике ПСЖда ортиқча футболчиларни захирага юборди — Асенсио, Солер ва Шкриньяр клуб изламоқда  0 07:28Кристиан Новак: "Мухлислар стадионда тасаввур қилиб бўлмайдиган даражадаги атмосферани яратишади ва биринчи ўйинимни сабрсизлик билан кутяпман"  2 01:45"Сабаҳ" ва Умарали Раҳмоналиев Европа лигаси саралашида муваффақиятсизликка учради  3 01:22"Галатасарой" Осимхенни сотиб олишга яқин турибди  2 00:54Кристиан Вьери: "Челси" АПЛ ғолиби бўлади"  6 00:31Шайхлар Винисиусни "нишонга олди" ва рекорд сумма тўлашга тайёр  14 00:13"Интер"нинг Лукман учун таклифи "Аталанта"га маъқул келмади  0

ЖЧ-2018. Швейцария ва Коста-Рика муроса кўчасини танлашди Янгиликлар

ЖЧ-2018. Швейцария ва Коста-Рика муроса кўчасини танлашди

Теглар :  ЖЧ-2018
Швейцария ҳамда Коста-Рика терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2018 гуруҳ босқичи 3-тур учрашуви якунланди.

Швейцария - Коста-Рика 2:2

Гол: Жемайли 31, Дрмич 88 - Уостон 56, Зоммер 90+3 (автогол).

Швейцария: 1.Янн Зоммер, 2.Штефан Лихтштайнер, 5. Мануэль Аканжи, 13.Рикардо Родригес, 22.Фабиан Шер, 10.Гранит Жака, 11.Валон Бехрами (Закария 60), 15.Блерим Жемайли, 23.Шердан Шакири, 7.Брель Эмболо, 18.Марио Гавранович.

Коста-Рика: 1.Кейлор Навас, 2.Жонни Акоста, 3.Жанкарло Гонсалес, 8.Брайан Овьедо, 16.Кристиан Гамбоа, 19.Кендалл Уостон, 5.Сельсо Борхес, 9.Даниэль Колиндрес, 10.Браян Руис, 20.Давид Гузман, 12.Хоэль Кэмпбелл.

Огоҳлантиришлар: Лихтштайнер 37 - Гамбоа 11, Кэмпбелл 29.

Учрашувдаги голларни бу ердан кўришингиз мумкин: ТЕЛЕГРАМ

Швейцария

Блерим Джемайли - 31', Йосип Дрмич - 88'

Чемпионат Мира. Группа Е . 3-тур

28/06/2018, 00:00

2
:
2
Тугади

Коста-Рика

Кендалл Уостон - 56', Янн Зоммер - 90'

Стадион: Nizhny Novgorod Stadium, 43319 томошабин

Бош ҳакам: Clement Turpin

45'
90'
31'  Блерим Джемайли
31'  Брель Эмболо
37'  Штефан Лихтштайнер
60'  Валон Бехрами (Денис Закария)
69'  Марио Гавранович (Йосип Дрмич)
75'  Денис Закария
81'  Джердан Шакири (Михаэль Ланг)
83'  Фабиан Шер
88'  Йосип Дрмич
88'  Денис Закария
11'  Кристиан Гамбоа
29'  Хоэль Кэмпбелл
56'  Кендалл Уостон
56'  Хоэль Кэмпбелл
81'  Даниэль Колиндрес (Родни Уоллес)
89'  Кендалл Уостон
90'  Давид Гузман (Рэндалл Азофейфа)
90'  Кристиан Гамбоа (Ian Smith)
90'  Брайн Руис
90'  Янн Зоммер




Учрашув якунланди!

90+3. ГООООЛЛ! Брайан Руиснинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб, қайтаётганда Зоммерга тегди ва дарвозага кириб кетди.

90+2. Энди аниқ пенальти! Кэмпбеллни йиқитишди 

90+1.Йўқ. Ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди.

90. ПЕНАЛЬТИ!!! Ҳакам VAR тизимига мурожаат қилди. Голдан бир дақиқа ўтар-ўтмас Швейцария дарвозасига пеальти белгиланмоқда.

88. ГОООООЛЛЛ! Йосип Дрмич! Қанотдан узатилган тўпни Дрмич бир зарба билан дарвоза тўрига жойлади.

81. Ўзгариш. Шакири ўрнига Ланг майдонга тушди (Швейцария). Даниэль Коландрес ўрнини Уоллесга бўшатиб берди (Коста-Рика).

79. Хоэль Кэмпбелл қарши ҳужум ташкил қилди ва вазият зарба билан якунланди. Яна Зоммер қаҳрамон.

78. ЗАРБААА! Швейцария терма жамоасининг ҳужуми гол бўлиши мумкин эди, аммо берилган зарба дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

69. Коста-Рика бу Жаҳон чемпионатида гол ура олмаган сўнгги жамоа эди. Энди Россиядаги мундиалда иштирок этган барча 32та терма жамоа гол урди

60. Ўзгариш. Бехрами ўрнига Закария майдонга тушди.

56. ГООООЛЛ! Кендалл Уостон! Бурчакдан узатилган тўпни Уотсон дарвозага бурди. Бу сафар Зоммер ожиз қолди.

55. Коста-Рика яхши ҳужум уюштирди. Овьедонинг ҳужумни якунловчи зарбаси ноаниқ бўлди.

50. Ҳозирги ҳисоб ўйин охиригача ўзгармаса гуруҳдаги жадвал қуйидагича бўлади:

 1.Бразилия - 7 очко

 2.Швейцария - 7 очко

 3.Сербия - 3 очко

 4.Коста-Рика - 0 очко


49. Бу ўйин билан бир вақтда ўтаётган Бразилия - Сербия ўйинида ҳисоб очилган. БИринчи бўлимда Паулиньо гол уришга муваффақ бўлди.

47. Ҳозирча таркибларда ўзгаришлар бўлгани йўқ. 

46. Иккинчи бўлимга старт берилди.


45. ТАНАФФУС!

43. Сейвларга эътибор беринг: 4:0, Зоммер олдинда. Аниқ зарбалар бўйича кўрсаткич 1:4, Коста-Рика устун. Аммо ҳисоб бошқача.

35. Шакири майдонда ётибди. Ҳаммаси жойида, Шердан ўрнидан турди, у ўйинни давом эттира олади.

31.ГОООООЛЛ! ЖЕМАЙЛИ!!! Швейцарияликлар битта хавфли вазият яратиб, рақиб дарвозасини ишғол қилди. Эмболо қанотдан узатилган тўпни Жемайлига боши билан ташлаб берди, Блерим эса кучли зарбаси билан гол урди. Ҳисоб очилди, 1:0.

26. Колиндрес Лихтштайнернинг бошига тегиб қўйгани Штефанга ёқмади. Швейцариялик футболчи ғазабда рақибига ташланмоқчи бўлди, аммо ҳакамлар уни тўхтатиб қолишди ва йигитларни яраштириб қўйишди.

24. Колиндрес Швейцария дарвозасига зарба берди, аммо сўнгги сонияларда ҳимоячи тўп йўлига тўғаноқ бўлди ва хавф бартараф этилди.

19. Овьедо Зоммер дарвозасига ажойиб зарба берди, бироқ посбон яна ўз жамоасини голдан қутқарди. 

10. Коста-Рика зарбалар ёмғирини давом эттирмоқда. Бечора Зоммер эса уларни қайтариш билан банд. Аммо сўнгги зарбада тўсин швейцарияликлар жонига оро кирди.

6. Коста-Рика!!!! Дахшат! Аввал Хоэль Кембелл кейин эса Сельсо Борхес Янн Зоммер дарвозасини нишонга олишга уринди. Посбон эса ўз вазифасини аъло даражада уддалади. Коста-Рика зарбалар сони бўйича олдинга чиқиб олди. 3:0

3. Швейцария баҳсни фаол бошлади. Уларнинг илк ҳужуми гол билан якунланиши мумкин эди, аммо Шакирининг узатмасини дарвозага тўғирлайдиган футболчи топилмади.

1. Учрашув бошланди! 

- Яна бир бор сайтимизга хуш келибсиз. Навбатдаги учрашувни сизлар билан биргаликда кузатишга тайёрмиз, сизчи?

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика