Шварцер "Челси" сафида АПЛда майдонга тушган ёши энг катта футболчи бўлди
Aziz Tukhtamuradov
19 апр 2014, 21:51
«Челси» дарвозабони Марк Шварцер «Сандерленд»га қарши ўйинда асосий таркибда Петр Чехнинг ўрнини эгаллади.
Шу тариқа, австралиялик футболчи "Челси" сафида АПЛ ўйинларида майдонга тушган энг ёши катта ўйинчига айланди. Бугун у ушбу натижани 41 ёшу 195 кунлигида қайд этди.
Таъкидлаб ўтиш лозимки, бунгача рекорд Грэхем Риксга тегишли эди.