UZ

Сўнгги янгиликлар

08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  3 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  32 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  2 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  2 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  4 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  2 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  12 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0 22:01МЮ Аморимга истеъфо учун 10,05 млн фунт тўлаб бериши керак  3 21:18РАСМАН: Беҳруз Асқаров — ОКМК футболчиси!  2 20:52"Интер" Канселу трансфери бўйича "Ал Ҳилол" билан келишувга эришди, аммо...  2 20:24"Ман Сити" Гвардиол ва Диашнинг жароҳати сабаб қишки трансфер ойнасида ҳимоячи сотиб олмоқчи  17 19:50"Бавария"нинг порлаб келаётган юлдузи "Реал"да ўйнашни орзу қилади  3

Шуҳрат Раҳмонқулов: “Гуруҳда биринчи ўринни эгаллашимизга ишонаман” Янгиликлар

Шуҳрат Раҳмонқулов: “Гуруҳда биринчи ўринни эгаллашимизга ишонаман”

Хабарингиз бор, бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубоги-2015 доирасидан ўрин олган, гуруҳдаги 2-тур ўйинини ўтказади.

Бўлажак учрашув олдидан терма жамоамизнинг собиқ футболчиси Шуҳрат Раҳмонқуловнинг фикрларини сўрадик. 

- Биласизми, ҳар қандай мусобақанинг биринчи ўйини ўзига яраша ҳис-хаяжонга бой тарзда бўлади. КХДР билан ўтган учрашувда ҳам йигитларимизда бу холат кузатилди дейиш мумкин. Умуман олганда баҳс ёмон кечмади. Деярли 80 дақиқа ҳужумни вакилларимиз уюштирди. Рақиб жамоа эса учрашув сўнггидаги зарбадан ташқари бошқа айтарли хавф туғдира олмади. Нестеров ўзини кўрсатиб, муқаррар голдан сақлаб қолгани эса таҳсинга лойиқдир. Унинг тажрибаси қўл келди. 

- Бугун Хитойга қарши кечадиган ўйиндан ҳам йигитларимиздан фақат ғалаба кутяпмиз. Дастлабки учрашувдаги ҳаяжонланишлар ортда қолган бўлса ажаб эмас. Қолаверса рақиб жамоани биздан устун жиҳатларини кўрмаяпман. Умид қиламизки, бугун футболчиларимиз ҳужумкор ўйин намойиш этиб, халқимизни хурсанд қилади. 

- Шахсан мен гуруҳдаги 1-ўринни эгаллашимизга ишоняпман. Бунга умид қиляпман. Олдин кейинги босқич масаласини хал қилиб олайлик, кейин Австралия ёки Жанубий Корея ҳақида бош қотирамиз – дейди Шуҳрат Раҳмонқулов. 

Исломбек Рустамбеков.  

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика