UZ

Сўнгги янгиликлар

11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  3 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг Тожикистонга қарши ўйин учун бошланғич таркиби маълум  0 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  2 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  13 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  8 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  6 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  14 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   4 07:30Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди  1 07:09Ўзбекистон кубоги. Бугун "Андижон" - "Насаф", "Динамо" - "Навбаҳор" ва яна 4 та ўйин бор  5 06:50Серия А. "Ювентус" - "Милан" 0:0   0 06:45АПЛ. "Астон Вилла" - "Челси" 2:2   0

Шуҳрат Қурбонов: "Сизда нотўғри маълумот. Бизда бош мураббий бор" Янгиликлар

Шуҳрат Қурбонов: "Сизда нотўғри маълумот. Бизда бош мураббий бор"

Про-лиганинг 3-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Дўстлик" (2:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Биз учун оғир ўйин бўлди. "Шўртан" яхши жамоа экан. Бизда қизил карточка бўлиб қолди. Шу ҳам ўйин натижасига таъсир кўрсатди деб ўйлайман.

- Биринчи гол ижтимоий тармоқларда супер гол сифатида баҳоланаяпти. Бу вазиятда дарвозабоннинг айби борми ёки ҳимоячилар хато қилдими?

- Бу вазиятда бир кишини айблаш нотўғри. Ҳужумчи нотўғри жой танлаб тўпни ололмай қолди. Дарвозабон бунақа зарбани кутмаганди. Ҳар доим вазиятларга тайёр туриш керак. Бу гол учун аниқ кимдир айбдор демаган бўлардим.

- Дарвозабон Жамолиддин Ҳикматов қизил карточка олгач, нималарни ўзгартиришга мажбур бўлдингиз?

- Бир киши кам бўлиб қолгач, рақибда ҳужум қилиш учун кўпроқ бўш худудлар пайдо бўлди. Ҳисобни тенглаштириш учун олдинга ўтдик, лекин бир киши кам бўлганимиз барибир ўз таъсирини кўрсатди.

- "Дўстлик"да бош мураббий масаласи қачон ҳал бўлади?

- Сизда нотўғри маълумот. Бизда бош мураббий бор. Оилавий сабаб туфайли сафар ўйинларига ҳозирча кела олмаяпти.

- "Дўстлик"нинг салбий натижаларига нима сабаб деб ўйлайсиз?

- Ўтган турда ҳам айтиб ўтгандим, бизнинг машғулотлар сунъий қопламали майдонда кечаяпти. Шу сабаб бўлиши ҳам мумкин. Мураббийлар штаби мағлубиятли ўйинлардан кейин футболчиларга ишонч ва руҳият беришга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
27 мар 21:07:25
Jamshid Abdusamadov
Тажрибали химоячи ярим химоячи хужумчи керак. Айникса уртага тажрибали уйинчи керак
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика