UZ

Сўнгги янгиликлар

23:04"Астон Вилла" — "Челси". Таркиблар маълум  0 22:55А Серия. Туриндаги "Ювентус" — "Милан" ўйини якунланди  5 22:23Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин  1 21:55"Челси" тўпурари сафга қайтди  0 21:40БАА чемпионати. Абдуллаев четлатилган ўйинда "Хорфаккан" меҳмонда "Ажман" билан ўйинда иродали дуранг қайд этди  2 21:00АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз уйида 19-ўриндаги жамоани юта олмади  11 20:37Ямалга 200 млн евродан ошиқ беришга тайёр клуб топилди  6 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Коньяспор"га қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани илиб кетди, Турғунбоев эса...  0 20:02Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади"  0 19:51Клопп журналистнинг Салоҳ билан боғлиқ вазият ҳақидаги саволига жавоб берди  11 19:27Жамшид Саидов: "Вазифани бажардик"  1 19:14ЛаЛига. "Жирона" ғалабага эришиб, 2-ўринга кўтарилди. Жамоа ҳужумчиси тўпурарлар жадвалида етакчилик қилмоқда  4 19:07Салоҳ 79 дақиқада Клопп билан жанжаллашиб қолди  4 18:32Ўзбекистон Кубоги. "Олмипик Мобиуз" "Зомин"ни таслим қилиб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди  1 18:28Ўзбекистон кубоги. "Локомотив"ни енгган "Қизилқум" рақибини гуруҳда қолдириб, плей-оффга йўл олди  4

Шуҳрат Қурбонов: "Машғулотларимиз сунъий майдонда ўтаётгани ўйинимизга таъсир кўрсатаётган бўлиши мумкин" Янгиликлар

Шуҳрат Қурбонов: "Машғулотларимиз сунъий майдонда ўтаётгани ўйинимизга таъсир кўрсатаётган бўлиши мумкин"

Про-лиганинг 2-туридан ўрин олган "Дўстлик" - "Олимпик Мобиуз" (1:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Йигитларга охиригача курашишгани учун рахмат айтаман. Қийин ўйин ўтказдик.

- Мағлубиятга нима сабаб бўлди деб ўйлайсиз?

- Назаримда пенальти сабаб ютқаздик. Яхши вазиятлар яратаётгандик. Қарши ҳужумда битта гол ўтказвордик ва яна пенальти. Шу факторлар мағлубиятимизга сабаб бўлди деб ўйлайман.

- "Дўстлик" ўтган турда ҳам кўп вазиятлар яратганди. Бугун ҳам ҳужумларни якунлашда хатоликлар кузатилди. Вазиятлардан фойдалана олмаслик нима билан боғлиқ сизнингча?

- Машғулотларни сунъий майдонда ўтказаяпмиз. Балки шу фактор таъсир кўрсатаётган бўлиши мумкин.

- "Дўстлик" ўзига келиб олиши учун нечта ўйин зарур деб ҳисоблайсиз?

- Машғулотларни табиий майдонга кўчирсак, шунда натижаларимиз яхшиланиши керак. Шундан умид қилаяпмиз.

- Мағлубиятдан кейин навбатдаги ўйинга қадар жамоадаги руҳий босимни қандай енгиб ўтишни режа қилаяпсиз?

- Сиз тўғри айтдингиз, мағлубиятдан кейин жамоани ўйинга тайёрлаш қийин бўлади. Бунда биз мураббийлар штабининг ҳаракатлари самараси керак.

- Таркибда йўқотишлар бормиди?

- "Арал" билан ўйинда 1 нафар марказий ҳимоячимиз жароҳат олди. Ҳозир таркибимизда йўқотиш фақат шу.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
21 мар 05:48:09
Бобокул Авезов
Олимпик билан икаласи про лигада навбатчи команда булиши олдиндан маълум эди.
   
20 мар 22:52:33
Jamshid Abdusamadov
Бир хил боллар купток нималигини билмидигандей уйнашди. Тактика йук боллар нима килишни билишмаяпти. 2-таймни бошида килинган замена окламади.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика