UZ

Сўнгги янгиликлар

00:28"Эльче" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 00:04"Барселона" — "Бетис". Рафинья, Ямал ва Олмо асосий таркибда  3 23:50"Арсенал" — "Тоттенхэм". Эдегор, Стерлинг ва Сон асосий таркибда  1 23:47"Интер" — "Болонья". Барелла, Димарко, Тюрам ва Лаутаро асосий таркибда  0 23:34"Бавария" — "Хоффенхайм". Сане, Мюллер ва Кейн асосий таркибда  1 23:06"Манчестер Юнайтед" Сузуки билан шартнома имзоламоқчи  6 22:38"Манчестер Юнайтед" "Барселона" футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:15"Пахтакор" назорат учрашувида Япония вице-чемпионига мағлуб бўлди  10 21:51ЎзПФЛ 2024 йилдаги шубҳали ўйинларни текширишни сўраб ЎФА этика қўмитасига хат юборган  9 21:28Роналду "Ал Насср" билан шартномани узайтирса, клуб акциядорига айланади  4 21:01МЮ Антони борасида Ла Лига клуби билан музокаралар олиб бормоқда  0 20:35ПСЖ Jordan брендидан янги либослар тўпламини тақдим этди  0 20:11Араухонинг "Барселона"даги келажаги маълум  5 19:51"Нефтчи" назорат баҳсида Сербия клубини мағлуб этди, Искандеровдан гол  15 19:30Осиё кубоги-2025 саралаши. Ўзбекистон Кувайт дарвозасига 5та тўп киритди  2

Шуҳрат Муҳаммадиев: "Терма жамоа сафидан жой олиш бу улкан шараф" Янгиликлар

Шуҳрат Муҳаммадиев: "Терма жамоа сафидан жой олиш бу улкан шараф"

Яқиндагина терма жамоадан чақирув олган "Насаф" жамоаси ҳимоячиси Шуҳрат Муҳаммадиев "Бунёдкор" устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ўйин ҳақида нима дейиш мумкин, қийин ва асабий кечган муҳим учрашувда биз ҳақли равишда ғалаба қозондик. Биринчи бўлимда "Бунёдкор" бир-иккита вазиятлар ярата олди. Иккинчи таймда эса уларга ҳеч қандай имкон бермадик. Шу куни биз рақибдан кучли ўйнадик ва муҳим бўлган уч очкони қўлга киритдик.

ерма жамоадан чақирув олдингиз. Бу янгилик сизга қандай таъсир кўрсатди?
- Албатта, бу мени жуда қувонтирди. Бу хабарни эшитиб, хурсанд бўлганим рост. Ҳар бир футболчи учун терма жамоа сафидан жой олиш бу улкан шараф.

- "Насаф" таркибида кўрсатаётган ўйинларингизни МТЖ сафида ҳам кўрсата оласизми? Айтмоқчи бўлганим, терма жамоа либосида янада юқори сифатли футбол ўйнаш керак.
- Тўғри, кўпчилик ўз клуби сафида яхши ўйнаши мумкин. Лекин терма жамоа либосини кийганда ўша ўз ўйинини ҳам кўрсата олмай қолиши мумкин. "Насаф"да биз бир-биримизни сўзсиз тушуниб ўйнаймиз. Жамоамизда ички муҳим аъло даражада. Бу нарса ҳам футболчининг ўз ўйинини кўрсатишига ва юксалишига сабаб бўлади. Мен қандай ўйин кўрсатаётганимни билмайман, агарда қандайдир поғона кўтарила олган бўлсам ҳам, бу ерда клубнинг ва жамоадошларимнинг ҳиссалари катта. Терма жамоа таркибида ҳам яхши ўйинлар орқали билдирилган ишончни оқлашга ҳаракат қиламан. Миржалол Қосимов томонидан берилган имкониятдан унумли фойдаланиб қолишга ва мухлисларимиз кутаётган ўйинларни кўрсатишга бор куч-ғайратимни сарфлайман.


Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика