Шуҳрат Мақсудов: "Ўйинда ютиш учун вазиятлардан фойдаланиш лозим"

Aslanov Jasurbek
6 авг 2021, 23:06
Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган "Машъал"-"Бунёдкор" (1:1) учрашувидан сўнг Тошкент клуби бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов фикрларини билдириб ўтди

"Ўйинни ҳамма кўрди, 1:1. Бизда гол уриш учун кўпроқ имкониятлар бўлди, деб ўйлайман. Лекин бу - футбол. Ютиш учун вазиятлардан фойдаланиш керак. Нима ҳам қилардик, дурангдан қониқиш ҳосил қиламиз. 

Ҳакамлар ҳақида гапиришни истамайман. ВАР тизимида ҳам ҳакамлар ўтирибди-ку. Шу боис бу ҳақида тўхталмайман. Фойдаси йўқ",- дейди Шуҳрат Мақсудов.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia