UZ

Сўнгги янгиликлар

11:35Биринчи лига. "Пахтакор-79"га иккинчи турда ҳам техник мағлубият ёзилди  0 11:15"Оқ бўрилар" қаршисида яна "яшил лочинлар". Арабча ҳисоб-китобга нуқта қўйиш вақти келди  6 10:45Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум  5 10:19Микель Артета Лондон дербисидаги ғалабадан сўнг нималар деди?  3 09:51«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  11 09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  8 08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  29 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0 08:29Почеттино «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият сабабини айтди  3 08:20ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Ал Айн" 2:1  1 08:15U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 3:0   2 08:04Италия Кубоги. «Ювентус» — дастлабки финалчи  0 07:38Осиё кубоги. Бугун футзалчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради  2 01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  26 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  15

Шуҳрат Мақсудов: "Мағлубиятга тенг дуранг бўлди" Янгиликлар

Шуҳрат Мақсудов: "Мағлубиятга тенг дуранг бўлди"

Суперлиганинг тўққизинчи туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Навбаҳор" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Шуҳрат Мақсудов фикрларини билдириб ўтди.

Қандай ўйин бўлганига ҳамма гувоҳ бўлди. Аввалги турдаги аламли мағлубиятдан кейин, футболчиларнинг руҳий ҳолатини яхшилашга ҳаракат қилдик. Ўйлашимча, бугун футболчиларимиз яхши ўйин кўрсатишди. Бугун омадимиз келмади. Футболда омад муҳим аҳамият касб этади. Олдинги турда бўлгани каби вазиятлардан фойдалана олмадик. 

Шогирдларимга бугунги ўйин учун катта раҳмат айтаман. Улар кийиниш хонасида тушкунликка тушиб қолишди, уларга раҳмат айтиб кичик танаффусга кузатиб қўйдик. Бугунги кунда ким кучли бўлса, ўша майдонга тушади", - дейди Шуҳрат Мақсудов.

- Одилжон Абдураҳмоновнинг бир нечта ўйинлардан бери захирада қолаётганини сабаби нимада? Ваҳоланки ҳужумларни бошлашди, гавда билан ўйнашда қирғизистонлик футболчи яхши ҳаракат қилаётганди...
- Жароҳати йўқ. Бугунги кунда ким кучли бўлса ўша футболчи майдонга тушади.

- Шаҳбоз Эркиновнинг ҳолати шунчалик ёмонми? Миржаҳон Мираҳмадовнинг ўйини муваффақиятсиз чиққанига қарамасдан 90 дақиқа ўйнатдингиз...
- Сизга шундай кўринаётган бўлиши мумкин. Миржаҳон Мараҳмадовнинг ўйинидан мамнунман, шунинг учун унга ишонч билдирдим. Бу бошқа футболчиларга ишонмайман деганим эмас, вақти келиб, ҳаммага имконият берилади. Машғулотларда барча футболчилар ўзларини яхши кўрсатмоқда.

- Жамоа учта пас билан ҳужумга яхши ўтаётганини кўрдик. Буни кўпроқ қўллашни имкони йўқми? Ҳужумларни кескинлашишида бу самара бераётгандек...
- Ўйиндан олдин футболчиларга вазифалар берилади. Гапириш бошқа, ўйиндаги вазиятлар ташқарида айтилган гапларга тўғри келмай қолиши мумкин. Бу ўйиндан келиб чиқиб амалга оширилади. Қолаверса рақиб ҳам қараб турмайди.

- Жамоангиз фейр плейга амал қилмаяпти, бу сизнинг кўрсатмангизми ёки футболчиларнинг ўзлари шуни хоҳлашяптими?
- Менимча, бугунги кунда фейр-плейга энг кўп амал қиладиган жамоа "Бунёдкор" бўлади. Битта ўша биринчи бўлимда Фаррух Икромов ўйинни тўхтатмаганини инобатга олсак, бошқа бундай ҳолат кузатилмади.

- "Бунёдкор"нинг захира ўриндиғи катта эмаслиги билиняпти. Ёзги трансферлар ойнасида янги футболчилар олинадими?
- Мавсум бошида бошқа жамоаларга сингари янги футболчиларни олишда танлов катта бўлмади. Яхшигина ҳомийга эга бўлганимизда трансфер ойнаси ёпилганди. Биринчи даврани якунлаб олсак, таркибга яхши футболчиларни олиш ниятимиз бор. Шу жумладан, ёшлар жамоасидан ҳам.

- Жамоанинг дуранг натижа қайд этганида "Навбаҳор"нинг кўрсатган ўйини ҳам сабаб бўлдими?
- "Навбаҳор"ни "Нефтчи"да ишлаб юрган пайтимдан жуда ҳурмат қиламан. Наманганда футболни жуда севишади. "Бунёдкор" ҳар бир ўйинга рақибни ҳурмат қилган ҳолда тушади. Жумладан, "Навбаҳор"ни ҳам. Лекин бугунги дуранг биз учун мағлубиятга тенг бўлди.

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика