UZ

Сўнгги янгиликлар

20:07Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» 0:0 (Матнли трансляция)  1 20:00Суперлига. "Қизилқум" – "Локомотив" 0:0 (матнли трансляция)  3 19:45"Ливерпуль" "Ювентус" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 19:19"Челси" ва "Атлетико" "Атланта Юнайтед" ўйинчисига даъвогар  1 18:43"Манчестер Юнайтед" ва "Атлетико" "Болонья" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  10 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  4 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  1 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  2 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  1 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  9

Шуҳрат Мақсудов: "Клуб билан шартномаси бор футболчиларимизга бизга маълум қилмасдан алоқага чиқишмоқда. Бу яхши эмас" Янгиликлар

Шуҳрат Мақсудов: "Клуб билан шартномаси бор футболчиларимизга бизга маълум қилмасдан алоқага чиқишмоқда. Бу яхши эмас"

Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Бунёдкор" (1:0) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Шуҳрат Мақсудов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- "Пахтакор"ни ғалаба билан табриклайман. Учрашувга жиддий тайёргарлик кўргандик. Сабаби, рақиб Ўзбекистон чемпиони. Йигитлар барча кўрсатмаларни тўлиқ бажаришди. Ҳозир кийим алмаштириш хонасида йигитларга раҳмат дедим. Қаердадир хато қилдик, айниқса пенальтида, лекин натижа беллашувга мос бўлмади. Назаримда энг камида дурангга лойиқ ўйин кўрсатгандик. Аммо ҳозир буни гапиришдан фойда йўқ.

Ҳамма ўз имкониятидан келиб чиқади. Давралар оралиғида ўйинчи ололмадик, аксинча икки нафар футболчи жамоамизни тарк этди. Бу ачинарли ҳол. Бироқ биз қараб ўтирмадик. Академиядан ёшларни таркибга жалб қилдик. Шу тартибда ишлаяпмиз.

Ҳужумдаги муаммолар бўйича курашяпмиз, бироқ кучимиз етмаётган ҳолатлар ҳам бўляпти. Оддий мисол, клуб билан шартномаси бор ўйинчиларимизга бизга маълум қилмасдан алоқага чиқишяпти, катта-катта ваъдалар бериб чалғитишяпти. Бу яхши эмас.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика