UZ

Сўнгги янгиликлар

16:36Туркманистон клуби Гиннес рекордини янгилади, бироқ у тан олинмади. Нима учун?  8 16:19"Тоттенхэм" "Арсенал" собиқ ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 16:00Ўзбекистон кубоги. Бугунги ўйинлар бошланди   3 15:20"Севинч" ва "Сўғдиёна" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 15:00РПЛ. "Рубин" - "Локомотив": Ашурматов ўйинни асосий таркибда бошлайди  1 14:55Алишер Одилов: "Плей-оффда Саудия ёки Ироқ билан тўқнаш келишимизнинг фарқи йўқ, барибир ғалаба қозонамиз"  16 14:36Осиё Кубоги. Корея Республикаси – Япония учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқариб боради  0 14:20Ўзбекистон кубоги доирасидаги Жиззах дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0 13:57Серу Гирасси учун курашга яна бир клуб қўшилди  0 13:35Ҳусанов, Файзуллаев ва бошқалар. Бугун яна қайси легионерларимизнинг ўйинлари бор?  4 13:13Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг тахминий таркиби билан танишинг  7 13:02Модрич Лунинга "Манчестер Сити" футболчиси пенальтини қаёққа тепишини олдиндан айтиб берган  16 12:29Зидан "Манчестер Юнайтед"даги вазиятни кузатиб бормоқда  6 11:58"Севилья" "Реал" ва "Барселона" ўйинчиларини ижарага олмоқчи  0 11:28«Милан» ёзда Пиолини истеъфога чиқаради. Унинг ўрнига ким бош мураббий бўлиши маълум  9

Шуҳрат Мақсудов: "Ҳар бир тур курашларга бой тарзда кечмоқда. Бу жуда яхши, футболчилар шу орқали ўсишади" Янгиликлар

Шуҳрат Мақсудов: "Ҳар бир тур курашларга бой тарзда кечмоқда. Бу жуда яхши, футболчилар шу орқали ўсишади"

Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Локомотив" (3:2) баҳсидан кейин мезбонлар бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов фикрларини билдириди.

- Ўйин ҳақида

- Олдин ҳам айтганимдек, ҳар бир тур курашларга бой тарзда кечмоқда. Бу жуда яхши, футболчилар шу орқали ўсишади. Ҳаммага – раҳбариятга, айниқса, футболчиларга раҳмат!  Чет эл футболида кўрамиз, охирги сонияларгача курашишади ва ижобий натижага ишонишади. Йигитларимиз ҳам ана шундай ўйин кўрсатиб, характер кўрсатишгани учун катта раҳмат! Ҳар доим айтаман: Ҳалол меҳнат қилганни Яратганнинг ўзи қўллайди. 

- "Бунёдкор" ўйин жиҳатидан иккинчи даврада кучайди, деб айтоласизми? 

- Биласизми, кучайди деб, давралар оралиғида янги ўйинчилар таркибга жалб этилса, айтсак бўлади. Бизда аксинча, асосий таркибнинг икки нафар аъзоси жамоадан кетди. Шунинг учун бу ерда фақат футболчилар, мураббийлар ва меҳнати самара келтирди дейиш мумкин. 

- Ўйин 102 дақиқа давом этди. Шу ҳақда фикр билдирсангиз...

- 102 дақиқа бўлса, демак, 12 дақиқа қўшилди. ВАР анча вақтни олди. Шунга бўлса керак. Ҳакамлар кўриб, бир қарорга келгунча ўйинни бошлашмади. Шунга озроқ чўзилиб кетди, бунга аралашишимиз ноўрин деб биламан.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика