UZ

Сўнгги янгиликлар

19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  15 19:00Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  29 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  7 18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 2:1 (матнли трансляция)  7 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15

Шуҳрат Мақсудов: "БААда иккита ўртоқлик ўйини ўтказамиз" Янгиликлар

Шуҳрат Мақсудов: "БААда иккита ўртоқлик ўйини ўтказамиз"

Бугун Ўзбекистон ёшлар (U-22) терма жамоаси ўз тарихида илк бор ташкил этилаётган Осиё чемпионатида иштирок этиш учун жўнаб кетди.
Қитъа чемпионатига 11-26 январь кунлари Уммон давлати мезбонлик қилади. Шуҳрат Мақсудов жамоаси қитъа чемпионати олдидан бир ҳафта давомида Дубайда йиғин ўтказади. Шу мақсадда бугун тонгда терма жамоамиз Дубайга учиб кетди. Шу ўринда БААга жўнаб кетган делегация таркиби билан танишинг.

Дарвозабонлар: Асилбек Омонов, Акмал Турсунбоев, Абдумавлон Абдужалилов (ҳаммаси “Пахтакор”дан).
Ҳимоячилар - Тоҳир Шамшитдинов, Максимилиан Фомин, Егор Кримец, Акбар Исматуллаев, Владимир Козак, Даврон Ҳошимов, барчаси “Пахтакор”дан, Бобурбек Йўлдошев, Сардор Раҳмонов (иккиси “Локомотив”дан), Жавлон Мирабдуллаев (“Бунёдкор”).
Ярим ҳимоячилар - Аббосбек Махсталиев, Муҳсинжон Убайдуллаев, Жамшид Искандаров (ҳаммаси “Пахтакор”дан), Сардор Рашидов, Сардор Собирхўжаев, Дилшод Жўраев (учаласи “Бунёдкор”дан), Диёржон Туропов (“Олмалиқ”), Сардор Мирзаев (“Локомотив”).
Ҳужумчилар триосининг барчаси Игорь Сергеев, Темурхўжа Абдухолиқов ва Абдулазиз Юсупов “Пахтакор” жамоасидан таклиф этилган.

Бош мураббий - Шуҳрат Мақсудов, катта мураббий Алексей Евстафеев. Жамоа менежери Рамиль Ильясов. Делегация раҳбари Асқар Толибжонов.

Биз сафар олдидан терма жамоа бош мураббийи Шуҳрат Мақсудовдан қисқача интервью олдик.

Шухрат Мақсудов: - 24 декабрь кунидан ўқув-машғулот йиғинларини бошлаган эдик. Йиғин давомида “Пахтакор” клуби билан битта ўртоқлик учрашуви ўтказдик. Мавсумлар оралиғи бўлгани учун футболчиларнинг функционал тайёргарлигини жуда яхши деб бўлмайди. БААдаги бир ҳафталик йиғинимиз давомида ана шу камчиликларни бартараф этиш йўлида иш олиб борамиз. Дубайда 2та назорат учрашуви ташкил этилади. Режага кўра, дастлабки учрашувимиз маҳаллий 2-лига клубига қарши бўлиб ўтади. Иккинчи ўйинимизда эса Қозоғистоннинг "Остона" жамоаси билан майдонга тушамиз. Бу икки учрашувда жамоавий ўйинимизни янада шакллантиришга эътибор қаратамиз. Мураббийлар штабидаги ёрдамчим Мурод Исмоилов 11 январь куни Уммонга учиб боради.  

Эслатиб ўтамиз, Шуҳрат Мақсудов шогирдлари Ироқ, Хитой ва Саудия Арабистони терма жамоалари билан бир гуруҳдан жой олишган. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси гуруҳдаги дастлабки учрашувни 12 январь куни Хитой термасига қарши ўтказади.

Камолиддин Алимов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика