UZ

Сўнгги янгиликлар

11:40«Ювентус» судда ютқазди. Энди Италия жамоаси Криштиану Роналду катта миқдорда товон тўлайди  0 11:23Франция вазири Килиан Мбаппенинг ПСЖдан кетиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди  0 10:53U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг иккита учрашувида ишлашади  1 10:27Sofascore. Майдонда 20 дақиқа ҳаракат қилган Ғаниев энг яхшиларидан бири бўлди  0 10:02«Реал Мадрид» чемпионлар «қотили». Мадридликлар ЧЛ рекордини ўрнатди  41 09:38Париж сари «юриш» бошланди. Ўзбекистон U-23 — Малайзия U-23 ўртасидаги учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 09:10EЧЛ. Ҳафта футболчиси бўлишга номзодлар эълон қилинди  11 08:46Гвардиола: «Ман Сити» бугун ҳар томонлама ажойиб эди»  45 08:20Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  12 07:53EЧЛ. Кечаги учрашувларнинг «Man of the match»лари маълум  15 07:37БАА чемпионати. «Шабаб Ал Аҳли» меҳмонда мағлуб бўлди. Ғаниев захирадан майдонга тушди ва ассист қайд этди  0 04:45Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 1:1 (Пенальтилар 3:4)   11 04:40Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Бавария" - "Арсенал" 1:0   2 04:35ОЧЛ. "Ал Айн" - "Ал Ҳилол" 4:2   1 04:25U-23 Осиё кубоги. Вьетнам - Кувайт 3:1   0

Шуҳрат Мақсудов Абрамов ҳақидаги саволга жавоб бермади, сабаби... Янгиликлар

Шуҳрат Мақсудов Абрамов ҳақидаги саволга жавоб бермади, сабаби...

Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган "Турон" - "Бунёдкор" (0:3) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов матбуот анжуманида қатнашди.



"Ўйин ҳақида гапиришдан олдин Яйпанга келиб "Турон" клубига яратилган шароитларни кўриб, қурилаётган академияни кўриб жуда ҳам хурсанд бўлдим. Шундай фидойи инсонлар кўпайса ўзбек футболи янада ривожланади. Орадаги бир ойлик танаффусдан унумли фойдаланишга уриндик. Бугунги баҳс анча қийин бўлишини билардик, сабаби олдинги икки турда жамоамиз жуда яхши ўйин кўрсатиб ғалаба қозона олмадик. Бу йигитларнинг руҳиятига таъсир қилиши аниқ. Футболчиларимиз берган барча кўрсатмаларимизни тўлиқ бажаришди ва якунда ғалаба қозондик. Фурсатдан фойдаланиб футболчилар, клуб мухлислари ва раҳбариятини табриклайман", - дейди Шуҳрат Мақсудов. 

- Шахсий фикрингизча "Турон"га ғалаба қозониш учун нима етишмаяпти деб ўйлайсиз?
- Тўғриси бошқа жамоа мураббийларининг ишини муҳокама қилиш нотўғри деб биламан. Фақат бир нарсани айта оламан: раҳбарият футболчиларга барча шароитни яратиб беришмоқда, майда деталларгача эътибор қилинмоқда. Шундай экан ғалабалар ўзини кўп куттирмайди.

- Бизнингча бугунги ҳисоб ўйинга мос бўлмади. Сиз учун ҳам йирик ғалаба кутилмаган бўлдими?
- Тўғри биринчи таймда бизда ҳам, рақибда ҳам имконият бўлди. Аммо бу футбол. Айтиб ўтганимдек олдинги икки турда биз катта ташаббусга эга бўлиб ғалаба қозона олмадик. Ўшанда ҳам натижа ўйинга мос бўлмаганди.

- Бугун Вадим Абрамов Ўзбекистон терма жамоасидан истеъфога чиқарилди. У "Бунёдкор"га қайтиши мумкинми?
- Бу савол "Турон" - "Бунёдкор" учрашувига таалуқли эмас, шу боис бу саволга жавоб беролмайман. Агар ўйин ҳақида савол бўлса марҳамат. 


Рейтинг: -37   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика