UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30Максим Шацких: "Захирада деярли ёш болалар ўтиришди"  0 20:25Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ – Ўзбекистон 1:4 (матнли трансляция)  4 20:10U-23 Осиё Кубоги. Корея Ли Ён Жуннинг дубли эвазига Хитойни мағлуб этди  0 19:54Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" Сирдарё ФАга 5 та гол урди, "Металлург" ишончли ғалабага эришиб, плей-оффга чиқди, "Қўқон-1912" сафарда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  20 19:29Ўзил "Эл Класико" даражаси тушишида "Барселона"ни айблади  7 19:05Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Қўқон-1912" 0:0. Highlights  1 18:45"Камп Ноу"нинг очилиш санаси маълум бўлди  2 18:20АПЛнинг икки жамоаси "Лейпциг" ҳужумчисига даъвогар  0 17:50Мерсон: "Манчестер Сити" "Реал"ни шарманда қилди"  27 17:23АПЛнинг топ-клублари "Кристал Пэлас" вингерига қизиқишмоқда  0 16:56"Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" — Жанни Инфантино  10 16:30"Барселона" мухлисларининг Париждаги хатти-ҳаракати учун жаримага тортилди  1 16:01"Барселона" Ханси Фликни эҳтимолий бош мураббий деб ҳисобламайди  2 15:32"Манчестер Юнайтед" 3 нафар ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 15:00Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Қайрат" жамоаси мени илиқ кутиб олди ва жамоага яхши киришиб кетдим. Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит"  3

Шуҳрат Мақсудов Абрамов ҳақидаги саволга жавоб бермади, сабаби... Янгиликлар

Шуҳрат Мақсудов Абрамов ҳақидаги саволга жавоб бермади, сабаби...

Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган "Турон" - "Бунёдкор" (0:3) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов матбуот анжуманида қатнашди.



"Ўйин ҳақида гапиришдан олдин Яйпанга келиб "Турон" клубига яратилган шароитларни кўриб, қурилаётган академияни кўриб жуда ҳам хурсанд бўлдим. Шундай фидойи инсонлар кўпайса ўзбек футболи янада ривожланади. Орадаги бир ойлик танаффусдан унумли фойдаланишга уриндик. Бугунги баҳс анча қийин бўлишини билардик, сабаби олдинги икки турда жамоамиз жуда яхши ўйин кўрсатиб ғалаба қозона олмадик. Бу йигитларнинг руҳиятига таъсир қилиши аниқ. Футболчиларимиз берган барча кўрсатмаларимизни тўлиқ бажаришди ва якунда ғалаба қозондик. Фурсатдан фойдаланиб футболчилар, клуб мухлислари ва раҳбариятини табриклайман", - дейди Шуҳрат Мақсудов. 

- Шахсий фикрингизча "Турон"га ғалаба қозониш учун нима етишмаяпти деб ўйлайсиз?
- Тўғриси бошқа жамоа мураббийларининг ишини муҳокама қилиш нотўғри деб биламан. Фақат бир нарсани айта оламан: раҳбарият футболчиларга барча шароитни яратиб беришмоқда, майда деталларгача эътибор қилинмоқда. Шундай экан ғалабалар ўзини кўп куттирмайди.

- Бизнингча бугунги ҳисоб ўйинга мос бўлмади. Сиз учун ҳам йирик ғалаба кутилмаган бўлдими?
- Тўғри биринчи таймда бизда ҳам, рақибда ҳам имконият бўлди. Аммо бу футбол. Айтиб ўтганимдек олдинги икки турда биз катта ташаббусга эга бўлиб ғалаба қозона олмадик. Ўшанда ҳам натижа ўйинга мос бўлмаганди.

- Бугун Вадим Абрамов Ўзбекистон терма жамоасидан истеъфога чиқарилди. У "Бунёдкор"га қайтиши мумкинми?
- Бу савол "Турон" - "Бунёдкор" учрашувига таалуқли эмас, шу боис бу саволга жавоб беролмайман. Агар ўйин ҳақида савол бўлса марҳамат. 


Рейтинг: -37   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика