UZ

Сўнгги янгиликлар

09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  1 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  0 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   4 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  17 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   14 00:53Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  4

Шуҳрат Мақсудов Абрамов ҳақидаги саволга жавоб бермади, сабаби... Янгиликлар

Шуҳрат Мақсудов Абрамов ҳақидаги саволга жавоб бермади, сабаби...

Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган "Турон" - "Бунёдкор" (0:3) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов матбуот анжуманида қатнашди.



"Ўйин ҳақида гапиришдан олдин Яйпанга келиб "Турон" клубига яратилган шароитларни кўриб, қурилаётган академияни кўриб жуда ҳам хурсанд бўлдим. Шундай фидойи инсонлар кўпайса ўзбек футболи янада ривожланади. Орадаги бир ойлик танаффусдан унумли фойдаланишга уриндик. Бугунги баҳс анча қийин бўлишини билардик, сабаби олдинги икки турда жамоамиз жуда яхши ўйин кўрсатиб ғалаба қозона олмадик. Бу йигитларнинг руҳиятига таъсир қилиши аниқ. Футболчиларимиз берган барча кўрсатмаларимизни тўлиқ бажаришди ва якунда ғалаба қозондик. Фурсатдан фойдаланиб футболчилар, клуб мухлислари ва раҳбариятини табриклайман", - дейди Шуҳрат Мақсудов. 

- Шахсий фикрингизча "Турон"га ғалаба қозониш учун нима етишмаяпти деб ўйлайсиз?
- Тўғриси бошқа жамоа мураббийларининг ишини муҳокама қилиш нотўғри деб биламан. Фақат бир нарсани айта оламан: раҳбарият футболчиларга барча шароитни яратиб беришмоқда, майда деталларгача эътибор қилинмоқда. Шундай экан ғалабалар ўзини кўп куттирмайди.

- Бизнингча бугунги ҳисоб ўйинга мос бўлмади. Сиз учун ҳам йирик ғалаба кутилмаган бўлдими?
- Тўғри биринчи таймда бизда ҳам, рақибда ҳам имконият бўлди. Аммо бу футбол. Айтиб ўтганимдек олдинги икки турда биз катта ташаббусга эга бўлиб ғалаба қозона олмадик. Ўшанда ҳам натижа ўйинга мос бўлмаганди.

- Бугун Вадим Абрамов Ўзбекистон терма жамоасидан истеъфога чиқарилди. У "Бунёдкор"га қайтиши мумкинми?
- Бу савол "Турон" - "Бунёдкор" учрашувига таалуқли эмас, шу боис бу саволга жавоб беролмайман. Агар ўйин ҳақида савол бўлса марҳамат. 


Рейтинг: -37   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика