UZ

Сўнгги янгиликлар

08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  2 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  0 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  4 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  24 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  2 07:05Серия А. "Удинезе" - "Рома" 1:2  0 07:00АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 0:4  0 04:48Интервью. Исломбек Исмоилов: "Мураббийнинг ҳаёти ўйиндан ўйингача"  1 01:56U-23 Осиё кубоги. Даҳшат! Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди. Жамоалар 12 тадан пенальти тепишди  47 00:28Швейцария Суперлигасида ўйин олдидан қорли стадионни мухлислар тозалашди  0 00:11U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  3 23:54АПЛда ўйнайдиган икки нафар футболчи зўравонликда гумонланиб, ҳибсга олинди  9 23:37Франция президенти Дрогба ва Азар билан бир жамоада футбол ўйнаб, пенальтидан гол урди  3 23:10Ҳожимат Эркинов: "Учрашувнинг асосий вақтида ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  14

"Қўқон-1912": Шуҳрат Ғаниевга миннатдорчилик билдирамиз! Янгиликлар

"Қўқон-1912": Шуҳрат Ғаниевга миннатдорчилик билдирамиз!

Барчага аёнки, Қўқон шаҳрида маълум муддат футбол тўхтаб қолган эди.

2012 йилда ўзбек футболининг 100 йиллиги арафасида “Қўқон-1912” жамоаси яна ўз фаолиятини тиклади. Жамоа республикада биринчилардан бўлиб ўз-ўзини маблағ билан таъминлайдиган, бошқа хомий ташкилотларнинг қўлига қарамайдиган жамоа бўлди. Бу ишларга ўша пайтдаги вилоят хокими, вилоят футбол федерациясининг президенти Шуҳрат Мадаминович Ғаниев бош бўлдилар. Ўзбекистон республикаси президенти , муҳтарам Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора тадбирлари” тўғрисидаги фармонлари асосида Фарғона вилоятида бир нечта хусусий футбол жамолари пайдо бўлди. Албатта бу ишларга вилоят хокими Шуҳрат Ғаниев бош-қош бўлдилар. 

“Қўқон-1912” жамоаси ҳар доим вилоят хокимининг диққат эътиборида бўлиб келди. Жамоанинг юқори дивизионга чиқиши ва ушбу кунда суперлигада ўз ўрнига эга бўлишида ўзларининг қимматли маслаҳатлари ҳамда моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаганликлари  учун жамоамиз номидан Шуҳрат Мадаминович Ғаниевга чексиз миннатдорчилигимизни изҳор қиламиз. 

У кишига  мустаҳкам соғлик, оилаларига хотиржамлик  ҳамда юртимиз равнақи йўлидаги ўта маъсулиятлари вазифаларида улкан зафарлар   тилаймиз !, - деб ёзади "Қўқон-1912" матбуот хизмати.

Рейтинг: -45   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика