UZ

Сўнгги янгиликлар

00:58Гвардиола Аморимнинг истеъфосига муносабат билдирди  0 00:39Ямал "Атлетик"га қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотни ўтказиб юборди  0 00:37U-23 Осиё кубоги. Четлатиш, голга айланмаган пенальти, охирги дақиқалардаги гол – Саудия Арабистони Қирғизистонни катта қийинчилик билан таслим этди  0 00:16Эрик тен Хаг ўзига янги иш топди  0 23:57Африка Миллатлар Кубоги. Жазоир Конго ДР дарвозасига 119-дақиқада ғалаба голини уриб, чорак финалга йўл олди  3 23:31Турдимуродов, Ибрагимов, Эсанов – миллий жамоага номзод футболчилар кўрикдан ўтказилмоқда  1 23:03"Бир соат ичида бир оғиз ҳам гапирмади" – Хабиб Нурмагомедов Абдуқодир Ҳусанов билан учрашув ҳақида  15 22:32Ўзбекистон U-18 терма жамоаси машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 22:14Расман: Неъматуллоҳ Рустамжонов "Андижон" клуби аъзосига айланди  1 21:32Расман: Асилбек Алиев "Андижон" футболчисига айланди!  8 21:25"Ювентус" Кьезани "Ливерпул"дан қайтариши мумкин  0 21:05"Навбаҳор" клуби янги мавсум учун тайёргарликни давом эттирмоқда  1 21:00"Реал" 70 млн евролик хавбекка кўз тикди  1 20:37Ҳумоюнмирзо Иминов: "Мен рақобатга тайёрман"  2 20:15Гвардиола "Манчестер Сити" ҳимоячиларининг жароҳатлари билан боғлиқ вазиятни изоҳлади  10

Шуҳрат Файзиев: "Машъал" билан ўйин "Бухоро"га сўнгги имконият эмас" Янгиликлар

Шуҳрат Файзиев: "Машъал" билан ўйин "Бухоро"га сўнгги имконият эмас"

Бугун бўлиб ўтган "Машъал" - "Бухоро" (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Сеид Сеидов матбуот анжуманида иштирок этишни истамади.
Бош мураббийнинг ўрнига ёрдамчи мураббий Шуҳрат Файзиев журналистларнинг саволларга жавоб берди.

"Шунча имкониятдан фойдалана олмадик. Бу борада ҳар икки жамоадан ҳам кўплаб вазиятлар бўлди. Очиқ футболда гол кўрмадик. Бу ўйин биз учун жуда-жуда муҳим эди. Афсуски уч очкони қўлга кирита олмадик. "Машъал" ҳам яхши жамоа эканлигини исботлаш учун ҳаракат қилди. Ҳар икки жамоа ҳам битта гол билан ғалаба қозониб кетиши мумкин эди. Сўнгги ўйинларда максимал натижа учун курашамиз. Бу биз учун жуда ҳам зарур. Бош мақсадимиз ҳам Олий лигада жамоани сақлаб қолиш.

Улуғбек Бақоевнинг жамоага қайтиши биз учун катта ютуқ бўлди деса бўлади. Икки ўйинда киритган голлари бизга олти очко тақдим этди.

Бугунги ўйин биз учун охирги имконият эмас. Бизда ҳали яна тўртта учрашув бор. Охиригача курашиб олтин очколарни қўлга киритишимизга ишонамиз. Бизда фақат битта муаммо бор. Ўйин давомида вазиятни сўнгги қисмини муваффақиятли якунлаш йўқ" , - дейди Шуҳрат Файзиев

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика