UZ

Сўнгги янгиликлар

23:49А Серия. Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  5 23:45Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг бугунги машғулоти. Эртанги рақиб - Қувайт  1 23:29Ўзбекистон U-23. Навбатдаги машғулот қандай ўтди? Мирсаидов ва Одиловдан интервью  0 23:23U-23 Осиё Кубоги. Саудия Арабистони Таиландга бешта гол урди, Япония БААга имконият қолдирмади  1 22:52Элдор Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди!  26 22:47Абдуқодир Ҳусанов эртага ўтказиладиган "Ланс" – "Клермон" учрашуви қайдномасига киритилди  1 22:35Эрон. "Истиқлол" навбатдаги ғалабага эришди. Машарипов 78 дақиқа ўйнади  0 22:26СПЛ. Роналдусиз "Ал Насср" "Ал Файҳа"ни енгди. Садио Манедан дубль  0 21:40Ўқинг, қизиқ! Максим Саррафнинг онаси ПФЛдан миннатдорлигини билдирди  6 21:40"Сирдарё ФА" бош мураббийи: "Кубок ўйинлари биз учун тажриба мактаби бўлаяпти"  1 21:25"Дўстлик" бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов: "Ўзгаришларсиз футбол бўлмайди"  0 21:05"Барселона"ни таслим этган Усмон Дембеле ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  8 20:44Муҳсин Низомиддинов: «Ҳар икки жамоани ажойиб ўйин билан табриклайман»  0 20:32Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон иккинчи турда Ироқни мағлуб этди  7 20:30Максим Шацких: "Захирада деярли ёш болалар ўтиришди"  6

"Шу тизим бўлса, Ўзбекистон ҳеч қачон жаҳон чемпионатига бормайди. Итларни ҳам бундай майдонга сайрга олиб чиқишмайди". Мураббийлар қўзғолон кўтаришни бошладими? Янгиликлар

"Шу тизим бўлса, Ўзбекистон ҳеч қачон жаҳон чемпионатига бормайди. Итларни ҳам бундай майдонга сайрга олиб чиқишмайди". Мураббийлар қўзғолон кўтаришни бошладими?

"Андижон" - "Насаф" учрашуви билан кўплаб можароларга ва эътироз, ҳиссиётларга сабаб бўлган 23-тур якунига етди.

Қайсидир маънода ушбу тур мураббийларга бағишланди, десам адашмайман. Чунки аксарият учрашувлардан сўнг улар матбуот анжуманларида ўз фикрларини очиқ ойдин ва бор гапларини тўкиб сочишди. Мен шу нарсани кутаётгандим. Бу айни пайтида юз берди. Сокинлашиб, борган сари сукунат дарёсига чўкиб бораётган футболимизни уйғотиш учун ҳам шарт ва лозим эди. Дастлаб "Локомотив" бош мураббийи Микаэль Секейра, кейин "Пахтакор"дан Питер Хюистра. Майли улар хорижлик, гапириб юртига кетади, ҳеч нарса йўқотмайди, дея ўзимизни овутдик. Ниҳоят ўзимизнинг Рўзиқул Бердиев ҳам ёрилди. Олдинги турда Ҳамиджон Актамов ҳакамлар борасида эътирозини баён қилганди. Қуйида 23-турда бўлган айрим мураббийларнинг фикрларидан иқтибосларни келтираман. 

"Локомотив" бош мураббийи Микаэль Секейра "Қўқон-1912"дан учралган мағлубиятдан сўнг ҳакамлик ва ўзбек футболининг ривожланиши учун нима қилиш кераклиги ҳақида гапирди. Унинг фикрича Ўзбекистон УЕФАга ўтиши керак. 

"Ҳафа бўладиган томоним, бу ерда яхши футболчилар бор. Бироқ мазкур тизим,чемпионат, ҳакамлар, академиялар кўпаймаса, УЕФАда бўлмаса, ҳеч қачон Жаҳон чемпионатига бормайди. Мен омад тилайман. Юртингизда яхши инсонларни кўрдим. Аммо, шу кетиш бўлса, чўкишда давом этади. Мен бор ҳақиқатни айтаман, тамом" (с) Микаэль Секейра. 


Бир тур олдин чемпионликни қўлга киритган бу тур "Пахтакор" Жиззахда "Сўғдиёна" меҳмони бўлди. Тенгма-тенг курашлар остида кечган баҳсда пойтахт клуби мағлубиятга учради. Жамоанинг нидерландиялик мураббийи Питер Хюистра майдон ҳолати борасида жуда аччиқ фикрларни билдирди. Унинг гаплари айни ҳақиқат. Майдон билан боғлиқ муаммо эса кеча ёки бугун пайдо бўлиб қолмади. 

"Майдон жуда ёмон ҳолатда. Бу шунчаки ёмон эмас, жуда ва жуда сифатсиз майдон! Ўхшатишимиз қўпол чиқар аммо Нидерландияда бундай майдонга итларни ҳам сайрга олиб чиқишмайди! Мухлислар биринчи ва учинчи ўриндаги жамоалар иштирокидаги ўйинда чиройли футбол кўрмадик деб эътироз билдириши мумкин, лекин аввал майдонга боқиш керак. Сифатли футбол нега бўлмаганини майдон айтиб турибди. Майдон бўлмаса ҳеч қачон сифатли футбол ва футболнинг ўсиши бўлмайди! Умид қиламанки бу борада ишлар амалга ошириб борилади". (с) Питер Хюистра.

Рўзиқул Бердиев "Андижон" билан баҳсдан кейин ҳакамлик ва майдон ҳолати борасида эътирозли мулоҳазаларини айтди. Эсингизда бўлса, 2019 йилда жамоанинг уй майдонинг чими янгиланган, ўшандан сўнг бошқа бундай муаммо кузатилмаслиги кутилганди. Майдон чимини алмашганидан сўнг унга парвариш ҳам керак-да. Ҳакамлик ҳақида ҳам аччиқ гапларни ҳам қистириб ўтганини таъкидлаш жоиз. 

"Голли вазиятимизда ҳакам нима учун бундай қарор қабул қилди, тушунмадик. Лекин тоза голимиздан маҳрум қилишди. Учрашув ҳаками "Андижон" жамоасининг ғалабаси учун кўп ҳаракат қилишини сезиб тургандим. Буни амалда ҳам кўрдинглар. Биринчидан ҳаққоний голни инобатга олгани йўқ, иккинчидан пенальти йўқ эди. Усмоналиев эмас, кейинги ўйинчи ўйиндан ташқари ҳолатда қолганди. Нима учундир яна қайтадан тептирди. Бу ҳакамларнинг виждонига ҳавола. Тўғриси кеча майдон ҳолатини кўриб ачиндим. Майдон янгиланганда биринчи келиб ўйнагандик. Икки йил ичида бундай ҳолатга тушиб қолгани ачинарли. Шароитларни тўғирлатишимиз керак". (с) Рўзиқул Бердиев.

"Қўқон-1912" бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ҳамкасби Микаэль Секейранинг эътирозларига қуйидагича жавоб берди. Мутахассиснинг афусу билан VAR ишлатилмаганини таъкидлади. Ваҳоланки 12-турда АГМК  билан баҳсдан сўнг ўзбек футболидан VAR тизимини олиб ташлаш кераклигини айтганди. 

"Ҳакамлар иккала томонга ҳам хато қилишди, қайсидир жамоага ён босди деб айта олмайман. Афсуски, бугун VAR ишлатилмади. Ғалабадан кейин ҳакамлик ҳақида гапиришим нотўғри бўлса керак. Якуба Бамбадан гол урилган вақтда тўп қўлинга тегдими деб сўрадим, у тўп юзига тегиб дарвозага кирди деди". (с) Бахтиёр Ашурматов.

Термизда аутсайдер "Сурхон"га мағлубиятга учраган "Қизилқум" юқори ўринлар учун имкониятини камайтириб юборди. Матбуот анжуманида навоийликлар устози Ҳамиджон Актамов кутилмаган мағлубиятни шундай изоҳлади. Юқорида таъкидлаганимиздек бир тур аввал "Пахтакор" билан учрашувдан сўнг ҳакамларни яхшилаб "тузлаган" эди. 

"Учрашувда кўплаб вазиятлар яратдик, бироқ уни якунлайдиган ўйинчи топилмади. Биринчи бўлимда мағлубиятнинг "ҳид"и келиб турганди, иккинчи таймда эса яхши ўйин намойиш этдик". (с) Ҳамиджон Актамов. 

Менинг фикримча бу ҳали бошланиши. Кўп ҳолларда Жозе Моуринью, Юрген Клопп, Жан Пьер Гасперини ва россиялик бир гуруҳ мутахассислар ўз эътирозларини яширмасдан ошкор қилишига дуч келамиз. Бизда ҳам қўзғолон кўтариш бошланди!

Абдулазиз Искандаров

Рейтинг: +36   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика