UZ

Сўнгги янгиликлар

15:55"Футболни Саудия Арабистонига бой бердик". Блаттер ФИФАни танқид қилди  4 15:27Расман: "Барселона" швециялик вингер трансферини эълон қилди  1 15:00"Валенсия" ҳимоячиси "Арсенал"да — Here We Go!  1 14:34Швейцария юлдузи ҳам Саудия Арабистонига йўл олмоқда – музокаралар ижобий якунланди  0 14:05"Челси" Клублар ўртасидаги ЖЧда қанча ишлаб олди?  10 13:38Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномасини эълон қилди  6 13:05"Бавария" "Арсенал" аъзосини Санега ўринбосар сифатида кўрмоқда  0 12:37МЮ ва "Астон Вилла" "Челси" футболчисига даъвогар. Лондонликлар мўмайгина пул ишлаб олмоқчи  3 12:09Дарвозабон излаётган МЮда 2 та вариант бор  2 11:41"Динамо" Беларусга йўл олди  4 11:20"Бунёдкор" Иномов ортга қайтганини эълон қилди  0 10:55“Барселона“ яна бир ТОП футболчи учун курашда енгилди  8 10:28Сенсация қайд этган Энцо Мареска финалдан сўнг нималар деди?  26 09:55Расман. Бразилия терма жамоаси аъзоси Россия клубига ўтди  1 09:20Энрике мағлубият ҳақида фикр билдирди  34

Шохруз Норхонов: “Йўқотилган ҳар бир очко биз учун қимматга тушади” Янгиликлар

Шохруз Норхонов: “Йўқотилган ҳар бир очко биз учун қимматга тушади”

Эртага миллий чемпионатимизнинг 21-тур учрашувида “Бунёдкор” ўз уйида “Обод” клубини қабул қилади.
Ушбу учрашувдан олдин “Обод” клуби футболчиси Шохруз Норхонов ўз фикрларини билдирди.

“Чемпионатимизда қисқа муддатли танаффусдан фойдаланиб бор эътиборимизни ўйин амалиётига қаратдик. Кўпроқ ўртоқлик ўйинлари ўтказишга ҳаракат қилдик. Тактикамиз ўша-ўша, фақат унга бироз ўзгартиришлар киритилди. Эртага “Бунёдкор”га қарши ўйин ўтказамиз, ушбу учрашувга жиддий тайёргарлик кўряпмиз. Бундан буёғига ортимизга йўл йўқ. Йўқотилган ҳар бир очко биз учун қимматга тушади.

Тўғри, “Бунёдкор” чемпионатимиз клублари орасида жуда ҳам кучли жамоа ҳисобланади. “Қалдирғочлар”нинг ўйин услубларини ўрганиб чиқдик, насиб қилса ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Биз “Бунёдкор”нинг ўйинига қараб ҳаракат қиламиз. “Бунёдкор”га қарши ҳимоявий ўйин кўрсатамиз. Агар ҳужумкор ўйин кўрсатадиган бўлсак, “Бунёдкор” бизни қарши ҳужумда жазолаб кетиши мумкин. Менимча, эртага қарши ҳужум тактикасида ўйинасак керак”, - дейди “Обод” клуби футболчиси Шохруз Норхонов.

Жаҳонгир Сотволдиев
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика