UZ

Сўнгги янгиликлар

00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  0 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  3 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1

Шохрух Гадоев: «Менга қизиқиш борлиги ҳақида биламан, лекин» Янгиликлар

Шохрух Гадоев: «Менга қизиқиш борлиги ҳақида биламан, лекин»

«Насаф» биринчи даврани йирик ҳисобдаги ғалабалар билан якунлади.
12-турда «Қизилқум»ни 7:1, 13-турда эса сафарда «Гулистон»ни 0:4 ҳисобида мағлубиятга учратдилар. Айтиш керакки, қаршиликлар 3-ўринга мос ўйин кўрсатишяпти. Қолаверса, таркибида келажаги порлоқ, истеъдодли футболчиларга эга. Бу борада Шохрух Гадоевни мисол қилиш мумкин. У ўз клубида ўйнашдан ташқари миллий терма жамоада ҳам муҳим баҳсларда майдонга тушди. «Насаф»да Гадоевнинг ўз ўрни бор. Аста-секинлик билан терма жамоада ҳам ўз ўрнига эга бўлиб бормоқда. Бизга айнан мана шундай ёш қобиляпти йигитлар жуда ҳам керак. Шохрух ёш бўлишига қарамасдан «катта» ўйинларда ўзини мутлақо йўқотиб қўймаяпти. Мухлислар эса уни жуда яхши кўрадидар. Айниқса, қаршилик ишқибозлар бу футболчини қўлларида кўтариб юришга ҳам тайёрлар. Бундай иқтидор соҳибига ҳамиша қизиқиш юқори бўлади. Фақат у бундан ҳаволаниб кетмаслиги керак.

Шуни алоҳида айтиш керакки, «Насаф»нинг эришаётган ғалабаларида Гадоевнинг салмоқлик меҳнати ётибди. У ўзи иштирок этаётган беллашувларда жамоаси учун бор имкониятига ишга соляпти. Қаршиликлар биринчи давранинг охирги иккита турида рақиблар дарвозасига 11 та тўп киритди. «Қизилқум» ҳамда «Гулистон» жамоалари бу борада жиддий жабр кўрдилар. Нима бўлса ҳам, қаршиликлар биринчи даврани ажойиб ғалабалар билан якунладилар.   

-   «Гулистон»га қарши учрашувда жавобсиз тўртта гол уриб ишончли ғалаба қозондинглар. Четдан қараганда гўёки осонлик билан ғалабага эришгандек кўриняпсизлар...
-   Биз ҳар сафар рақибларимизга жиддий муносабатда бўламиз. Ушбу ўйинга ҳам жиддий қарадик. Биринчи бўлимда мезбонлар бизга яхшигина қаршилик кўрсатишди. Аммо иккинчи бўлимда ўз ўйинимизни кўрсатганимиздан кейин тўртта тўп киритдик ва қайсидир маънода ғалабага осонлик билан эришдик деб ўйлайман.

-   «Гулистон» йирик ҳисобдаги мағлубиятга мос ўйин кўрсатдими?
-   Айтиб ўтганимдек, «Гулистон»га жиддий муносабатда бўлдик. Албатта, бу яхши жамоа. Айниқса, биринчи бўлимда етарлича ташвиш туғдиришди. Фақат танаффусдан кейин ўзимиз хоҳлаган футболни намойиш эта олдик. Иккинчи бўлимда ўйин темпини оширмасак бўлмасди. Жамоавий ўйин кўрсатганимиз учун ҳам йирик ҳисобда муваффақият қозондик.
  
-   Олдинги турда ҳам йирик ҳисоб қайд этилганди. Қаршида «Қизилқум»ни 7:1 натижаси билан тор-мор келтирдинглар. Бу кутилмаган натижа бўлмадими?
-   Биз ўша учрашувда тезроқ гол уришга ҳаракат қилгандикю 15-дақиқадаёқ ҳисоб 2:1 эди. 7:1 ҳисоб қайд этилганидан кейин табиийки ғалабага осонлик билан эришдик.
  
-   Умуман олганда, «Насаф» мавсумни яхши бошлади ва биринчи даврани 3-ўрин билан якунлади. Ваҳоланки, қишки йиғин чоғида таркибни бир қатор етакчи ўйинчилар тарк этишганидан кейин кўпчилик «Насаф»нинг имкониятини паст баҳолашди.
-   Энг асосийси, «Насаф»да яхши жамоа шаклланган. Ҳамма жамоавий ўйин кўрсатяпти. Бу эса бизнинг ютуғимиз бўлмоқда. Мураббийларнинг хизматларини ҳам алоҳида айтган бўлардим. Футболчиларда ўсиш яхшигина кузталияпти.
  
-   Биринчи давра мобайнида «Насаф» учун қийин ёки эсда қоларли ўйин сифатида қайси бирини айтасиз?
-   Биз «Қизилқум»га қарши учрашувдан аввал Қаршида «Динамо» билан ўйнадик. Ўша учрашув билан бирга ўз уйимизда «Локомотив»га қарши кечган беллашувни қийин ўтди деб айтган бўлардим. Биз учун «Динамо» ҳамиша ноқулай рақиб бўлиб келган. Шунга қарамасдан уч очкони қўлга киритдик.
  
-   Жамоангиз қайд этаётган натижалар яхши. Футболчи сифатида ўз ўйинингиздан қониқяпсизми?
-   Иложи борича жамоам учун фойда келтиришга ҳаракат қиляпман. Барча жамоадошларим ҳам яхши ўйин кўрсатиб вазифани бажаришга жиддий бел боғлашган. Мен ҳам улардан бириман.
  
-   Сиз терма жамоа сафида ЖЧ саралашининг охирги раундида тўп сурдингиз. Бу ҳам тажрибангиз ошишига хизмат қилиш турган гап. Лекин Ўзбекистоннинг тўғридан-тўғри жаҳон чемпионатига чиқа олмагани жамоадаги ўйинингизга жиддий таъсир қилмадими?
-   Бу саволга жавоб беришим қийин. Лекин ўзимни яхши ҳис қиляпман. Гарчи гуруҳдан тўғридан-тўғри жаҳон чемпионатига чиқа олмаган бўлсак-да, ҳали имкониятимизни батамом йўқотганимиз йўқ-ку!
  
-   Айтингчи, терма жамоамизнинг жаҳон чемпионатига чиқа олмаслигига нима халақит қилди?

-   Бизга ҳеч нима халақит қилгани йўқ. Фақатгина омад етишмади. Гуруҳ босқичида 14 очкони тўплашнинг ўзи бўлмайди. Яна бироз омад биз томонда бўлиб турганида мақсадга эришган бўлардик.
  
-   Нима бўлганда ҳам бу йилги мавсум ўзингиз учун аввалгиларига қараганда бошқачароқ ўтяптими?

-   Ҳа, мен ҳам шундай деб ўйлайман. Масалан, Ўзебкистон терма жамоасида ҳам ўсиш бор ва бу билиняпти. Мен ҳам ўз устимда ишлаб маҳоратимни ошириб боряпман. Айни пайтда эса таътилдаман.
  
-   Сизга жиддий клублардан қизиқиш борлиги ҳақида кўп гапириляпти...

-   Тўғри, мен ҳам бу ҳақида эшитяпман. Аммо ҳаммасини фақат клуб ҳал қилади.
 
-   Иккинчи даврадан бошка клубга ўтиб кетиш эхтимолингиз ҳам борми?
-   Ҳозирча «Насаф»даман. Иккинчи даврани ҳам шу ерда ўтказаман. Янгилик бўлса бундан албатта хабар топасизлар.
 

Шуҳратбек ЖЎРАЕВ суҳбатлашди. 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика