UZ

Сўнгги янгиликлар

21:15Маурицио Сарри АПЛга қайтиши мумкин  0 21:15Англия кубоги. "Манчестер Сити" ва "Челси" ярим финалда куч синашмоқда (онлайн ҳисоб)  2 21:00Туркия Суперлигаси. "Кайсериспор" ўз уйида "Трабзонспор"ни қабул қилмоқда, Шукуров илк дақиқалардан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  0 20:54"Унион" — "Бавария". Таркиблар маълум  0 20:30Кувайт U-23 - Ўзбекистон U-23 - 0:1 (матнли трансляция)  22 20:27ЦСКА — "Ахмат". Файзуллаев асосий таркибда  0 19:57Кувайт — Ўзбекистон. Жамоамиз вакиллари стадионда  0 19:55"Боруссия"нинг ЕЧЛдаги муваффақияти МЮга 3,4 миллион фунт фойда келтирди  0 19:34"Ньюкасл" футболчиси Англияда уй қураётгани туфайли клубдан кетишни истамаяпти  6 19:10Равшан Аҳмедов: "Олимпик"нинг барча жабҳаларда "Локомотив БФК"дан устунлиги кўриниб турди"  0 19:04Сервер Жепаров: "Ўзбекистон кубогида гуруҳдан биринчи ўрин билан чиқиш вазифаси қўйилган"  2 18:55Ўзбекистон U-23 - Кувайт U-23. Таркиблар маълум  19 18:52Февзи Давлетов: "Учрашув биз учун осон ўтмади"  0 18:34Ўзбекистон Кубоги. "Олимпик MobiUZ" ва "Локомотив" баҳсида 4 та гол, 2 та қизил карточка кўрсатилди   1 18:30Ўзбекистон кубоги. "Локомотив"да кутилмаган дуранг, "Олимпик"да йирик ғалаба ва бошқа натижалар  5

Шота Арвеладзе: "Насаф" жуда яхши ўйнади" Янгиликлар

Шота Арвеладзе: "Насаф" жуда яхши ўйнади"

Суперлига 24-турдан ўрин олган "Насаф" - "Пахтакор" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Шота Арвеладзе фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ғалаба билан мезбонларни табриклайман. Ҳамиша "Насаф" билан ўйинлар қизиқ кечади. Бу ерда яхши майдон, ажойиб муҳит бор. Мухлислар футболни яхши кўради. Яхши ўйин бўлди. Ҳимояда кўп хатоларга йўл қўйдик. Биз бир неча вазиятларни юзага келтирдик, аммо улардан фойдалана олмадик. Зарбаларни ноаниқ йўлладик. Рақибдан барча яхши ҳаракат қилди, фақат дарвозага аниқ зарба беришда муаммолар бўлди. Чемпионликка эришиб бўлганимиз "Насаф"нинг ҳаракатларига соя солмайди. Улар жуда яхши ўйнашди. Олдинда бизни Кубок баҳслари кутмоқда. Ўзимиз қатнашаётган мусобақаларда ғолиб чиқишга интиламиз. Ўзбекистон Кубогида мавсум мобайнида ўзимиз кўрсатгандек чиройли ва сифатли футбол намойиш қилишга уринамиз. "Насаф" ҳам чемпионлик йўлида қўлидан келганича ҳаракат қилди. Уларда бугун бироз хоҳиш юқори бўлди дея оламан. Майдонга чиқишди ва ўз ишларини бажарган ҳолда ғалаба қозонишди. Рақиб жамоа мураббийни, мухлисларини ғалаба билан табриклайман", - дейди Арвеладзе.

- Кубокда ҳам ғолиб чиқиб "олтин дубль" расмийлаштиришга ишонасизми?

- Биз ўзимиз иштирок этадиган ҳар бир турнирда ғолиб чиқишни истаймиз. Гоҳида бу йўлда бизга рақиблар тўғаноқ бўлади.

- Ижтимоий тармоқларда сизга кучли клублар қизиқаётгани ҳақида ўқидик. Кейинги мавсумни ҳам "Пахтакор"да ишлайсизми?

- Ҳозирда бу масалани муҳокама қилишнинг вақти эмас. Олдинда яна ўйинлар бор. Кубок мусобақаси кутмоқда. Шартномам якунлангач барчасига ойдинлик киритиб оламиз.



Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика