UZ

Сўнгги янгиликлар

19:19"Челси" ва "Атлетико" "Атланта Юнайтед" ўйинчисига даъвогар  0 19:15Суперлига. "Қизилқум" – "Локомотив" 0:0 (матнли трансляция)  1 19:00Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» 0:0 (Матнли трансляция)  0 18:43"Манчестер Юнайтед" ва "Атлетико" "Болонья" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  9 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  4 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  1 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  2 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  1 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  7 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0

Шота Арвеладзе: "Мухлисларсиз футбол қизиқмас" Янгиликлар

Шота Арвеладзе: "Мухлисларсиз футбол қизиқмас"

ОЧЛ-2019 саралаши доирасидаги "Пахтакор" - "Эйр Форс" (2:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Шота Арвеладзе иштирок этди.

Унга ўйиннинг энг яхши футболчиси Марат Бикмаев ҳамроҳлик қилди.

"Биринчи навбатда мухлисларга раҳмат айтмоқчиман. Уларсиз нечта гол урамиз, нечта ғалаба қозонамиз ўз мазасини йўқотади. Рақиб мавсум ўртасида, бизда эса мавсум ҳали бошланмаган. Янги футболчилар кўп, ҳали жамоавий ўйин шаклланмаган", - дейди Шота Арвеладзе.  



"Мухлисларга раҳмат айтаман. Келиб бизни қўллаб туришганидан хурсандман. Кўп имкониятларга эга бўлдик. Аммо мавсумнинг биринчи ўйини бўлгани учун ҳам бироз қийин бўлди. Энг асосийси ғалабага эришдик ва кейинги босқичга чиқдик", - дейди Марат Бикмаев.



- Агар Бикмаевнинг зарбаси голга айланмаганда сизнинг бошқа режангиз бормиди?
- Рақибларда ўйин давомида битта вазият бўлди. Улар ўша вазиятни 0:2 вақтида яратишди ва гол уришди. Мухлислар Бикмаевни алмаштиришни сўрашди, аммо охиригача унга ишондим.

- Жасур Яхшибоев ҳақида нима дейсиз?
- У мавсумолди йиғинлар вақтида ўзини яхши кўрсатди. Бугун ҳам яхши ўйнади деб ўйлайман.

- Жароҳат олган уч футболчидан қай бири "Ал Наср" билан баҳсга тайёр бўлади?
- Афсуски ҳеч ким навбатдаги баҳсгача тайёр бўлмайди.



- Адашмасам 15 йилдан сўнг "Пахтакор" клубига қайтдингиз. Қандай ҳиссиётлар?
Марат Бикмаев: 
- Албатта ҳиссиётларим ажойиб. Ҳар ҳолда футболга мана шу клубда кириб келганман. Ёшлар жамоасида ўйнаганман. Мухлислар мени яхши кутиб олишганидан хурсандман.

- Жамоада етакчи ким?
- Егор Кримец, Марат Бикмаев, Жалолиддин Машарипов, Санжар Қувватов етакчи.




Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +39   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика