UZ

Сўнгги янгиликлар

08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  0 08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  5 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  0 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Файҳа" 3:1   0 01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  42 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   4 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  7 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  6

Шота Арвеладзе: "Четлатиш ишимизни енгиллаштирди, лекин..." Янгиликлар

Шота Арвеладзе: "Четлатиш ишимизни енгиллаштирди, лекин..."

Ўзбекистон кубоги 1/4 финалидан ўрин олган "Пахтакор" - "Локомотив" (4:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбон жамоа вакиллари иштирок этишди.

Бош мураббий Шота Арвеладзега Тиаго Безерра ҳамроҳлик қилди. 

Ш.Арвеладзе: Аввало, бугунги ғалаба билан клуб раҳбарияти, футболчилар ва мухлисларимизни табриклайман. Жуда муҳим ўйинда чиройли ғалабага эришдик. Кубок мусобақаси совринни қўлга киритиш борасидаги энг қисқа йўл ҳисобланади. Бугун биз ярим финалга йўл олдик. Бу эса жамоамизни соврин сари яна бир қадамга яқинлаштирди. Ўйин ҳақида фақат ижобий фикр билдира оламан. Рақиб жамоа майдонда бир киши кам бўлиб қолсада, охиригача мардоновор курашди. Тан олиш керак, сон жиҳатидан устунлик ишимизни енгиллаштирди. Муҳими, биз керакли пайтда голларни киритиб олдик. 

Т.Безерра: Узоқ танаффусдан сўнг яна ўз майдонимизда ўйнаганимиздан хурсандмиз. Кучли рақиб устидан йирик ҳисобда ғалаба қозониш эса бу икки хисса қувонарли ҳолатни юзага келтиради. "Локомотив" ҳурматга сазовор жамоа. Бугун меҳмонлар ажойиб ўйин намойиш этишди. Хатто майдонда бир киши кам бўлиб қолганларида ҳам ҳужум қилишдан чарчашгани йўқ. Биз эса ўйиндан-ўйинга кучайиб боряпмиз. Кейинги учрашувлада ҳам мухлисларни чиройли ғалабаларимиз билан хушнуд этишга ҳаракат қиламиз.  

Ш.Арвеладзе: Бу муҳим ўйинга тайёргарлик кўришда иккала мураббийга ҳам осон бўлгани йўқ. Ўн уч нафар футболчимиз терма жамоа ихтиёрида бўлди. Улар 12 сентябрь куни ихтиёримизга етиб келишди. "Навбаҳор" жамоасига қарши кечган учрашувдан бир кун олдингина сафимизга қўшилишди. "Локомотив"да ҳам худди шундай ҳолат эди. Айтмоқчи бўлганим, таркибнинг тўлиқ бўлмаганлиги сабаб биз мураббийлар машғулотларни тўлақонли тарзда олиб боролмаймиз. Масалан, захирамизда қолиб кетаётган Яхшибоевни олинг. У йигирма кун давомида олимпия терма жамоаси ихтиёрида бўлди. Лекин жароҳати сабаб ўйинларда иштирок этмади. Ўйин амалиётисиз қолиб кетди. Мен Жамшид Искандеров ва бошқа футболчиларимизнинг ҳам асосий таркибда ўйнашларини истайман. Лекин майдонда фақат 11 футболчининг хизматидан фойдалана оламан. Рақобатнинг бўлгани яхши.   

- Черан ҳақида қандай фикрдасиз?

Ш.Арвеладзе: Сўнгги ўйинларда гол ура олмаётган бўлсада, ўз хатти-ҳаракатлари билан жамоамизнинг муваффақиятига хисса қўшиб келяпти. Чераннинг нимага қодир эканлигини яхши биламан. У ўзининг муҳим голлари билан ҳали "Пахтакор" ғалабаларига муҳим хисса қўшади. Бугун "Локомотив" жамоаси ҳам яхши ўйин намойиш этди. Фақат ўша қизил карточка кўрсатилган вазият кўп нарсани ўзгартириб юборди. Ўйиннинг кульминацион нуқтаси айнан четлатиш ҳолати бўлди дейиш мумкин. Тўғри, биз ғалабани сақлаб қолишимиз мумкин эди. Лекин бу даражада йирик ҳисоб қайд этилмасди. 

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика