UZ

Сўнгги янгиликлар

00:41АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Ньюкасл"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  3 00:34Испания кубоги. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" (онлайн ҳисоб)  1 00:17Винисиус илк марта "Реал"ни сардор сифатида майдонга бошлаб тушади  2 23:35АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Ипсвич", "Ноттингем" - "Арсенал": бошланғич таркиблар аниқ!  11 23:16АПЛ. "Манчестер Сити" "Тоттенхэм" меҳмони бўлмоқда. Ҳусанов асосий таркибда  47 22:53Вадим Абрамов Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичидаги қуръа ҳақида ўз фикрини билдирди  6 22:28Саудия Арабистони чемпионати. "Ар Риёд" ва "Ал Файха" ўзаро нурсиз дуранг ўйнашди, Шукуров 90 дақиқа ҳаракат қилди  2 22:11Элдор Шомуродов "Рома"нинг февраль ойидаги энг яхши ўйинчиси бўлишга номзод!  11 21:47Осиё футбол конфедерацияси 2026 йилги аёллар Осиё кубоги саралаш босқичи ўйинларга мезбонлик қиладиган саккиз мамлакатни эълон қилди  0 21:22Виктор Осимхен "Манчестер Юнайтед"га ўтиш бўйича қарор қабул қилди  1 20:57Моуринью "Галатасарой"ни ирқчиликда айблагани учун судга бериши мумкин  0 20:31Сергей Чигодаев бошчилидаги Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг бугунги машғулотларидан суратлар  5 20:16Машарипов ўйнаётган "Истиқлол"га янги бош мураббий тайинланди  0 19:35Ўзбекистон кубоги. Гуруҳ босқичига қуръа ташланди  31 19:17Ўзбекистон кубоги финалига қайси шаҳар мезбонлик қилиши маълум бўлди  11

Шота Арвеладзе: "Ажойиб камбэк қилдик ва хатто учинчи голни уришимиз мумкин эди" Янгиликлар

Шота Арвеладзе: "Ажойиб камбэк қилдик ва хатто учинчи голни уришимиз мумкин эди"

Coca Cola Суперлиганинг 25-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Бунёдкор" (2:3) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида "шерлар" устози Шота Арвеладзе иштирок этди.

- Яхши ўйин бўлди. Хавфли вазиятлар, голлар. Жамоалар турнир жадвалида қандай ҳолатда бўлишига қарамасдан доимо бир-бирига жиддий қаршилик кўрсатиб келади. "Бунёдкор"да Чемпионлар Лигаси учун имконият борлигини билардик. Биз эса, "Пахтакор"нинг номи, мухлислари учун ўйнашни мақсад қилгандик.

Учрашувни ёмон бошладик деб ўйламайман, лекин ўйин аввалида майдон марказини бериб қўйишимиз оқибатида иккита гол ўтказиб юбордик. Шундан кейин ўзимизга келдик. "Бунёдкор"га тўпни узоқ вақт бериб қўйиш яхши оқибатларга олиб келмаслигини тушуниб етдик. Чунки "Бунёдкор" яхши комбинацион ўйин намойиш қилади. Тўп уларда узоқ вақт қолиб кетса, қайтариб олиш мушкул. Бунинг учун прессингни амалга ошириб, тўпни олиб қўйиш керак. Бизда бу ўхшади. Ажойиб камбэк намойиш қилдик ва хатто учинчи голни ҳам уришимиз мумкин эди. Аммо футбол шуниси билан қизиқ, ҳар доим ҳам кутганинг бўлмайди. Учинчи голни урамиз деб ҳужумга ўтганимизда ўз дарвозамиздан тўп олиб чиқдик. Нима ҳам дердим? "Бунёдкор"ни ғалаба билан табриклайман! Ҳа бизнинг мағлубиятсиз сериямиз якунига етди, аммо шонли клубга ютқаздик. Бундан ташқари терма жамоа устози бошчилик қилаётга клубга имкониятни бой бердик. "Бунёдкор"нинг бугунги ўйини мен учун "сюрприз" бўлгани йўқ. Рақибдан шундай шиддатли ва қанотлардан ҳужумкор ўйин кутгандим.

Бугун мавсумдаги 109-голимизни урдик. Албатта хатолар бўлади, улар устида ишлаймиз.

16-17 ёшли футболчини дарҳол майдонга тушириш тўғри бўлишини сизга ким айтганини билмайман. 20 кун давомида U-19 терма жамоаси Саудия Арабистонида бўлишди, ўсмирлар терма жамоаси ҳам йиғин ўтказди. Ёшлар доим биз билан бирга эмас, терма жамоаларда иштирок этиб қайтишади. Биз академия эмас клубмиз, бизда ўз академиямиз бор. Улар Тошкент шаҳар чемпионатида иштирок этишмоқда.




Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика