UZ

Сўнгги янгиликлар

10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  2 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  7 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  4 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  5 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  4 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  3 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  4 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  4 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  9 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  1 07:15Лига 1. "Лорьян" - ПСЖ 1:4  1 07:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Шеффилд" 4:2  1 07:05АПЛ. "Эвертон" - "Ливерпуль" 2:0  0 07:00АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Ньюкасл" 2:0  0 02:10АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон"га ютқазиб, чемпионлик пойгасидаги имкониятларини янада ёмонлаштириб юборди  25

Шота Арвеладзе: "Афсуски "Навбаҳор" билан ўйинларда футболдан кўра жанжаллар кўпроқ бўлмоқда" Янгиликлар

Шота Арвеладзе: "Афсуски "Навбаҳор" билан ўйинларда футболдан кўра жанжаллар кўпроқ бўлмоқда"

"Пахтакор" - "Навбаҳор" (2:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Шота Арвеладзе ўз фикрларини билдирди.

"Афсуски "Навбаҳор"га қарши ўйинларда доим футбол эмас кўпроқ жанжаллар билан ўтади. Тўқнашувларга жуда кўп вақт йўқотамиз. Ҳар бир аут ёки бурчак тўпи учун футболчилар ўртасида баҳс бўлади. "Навбаҳор" бугун асосан ҳимояланди ва қарши ҳужумга ўтди. Биз тўпни кўпроқ ўзимизда ушладик ва ўйинни назорат қилдик. Рақиб посбони бир неча бор жамоасини голлардан қутқарди.

Рақибга, унинг мухлисларига доим ҳурмат билан муносабатда бўламан.

Бугун "Ал Ҳилол"га қарши ўйинга тайёргарлик бўлмади. Қандай қилиб Ўзбекистон чемпионати ўйини орқали ОЧЛ баҳсига тайёрланиш мумкин? "Навбаҳор"га қарши баҳсдан кейин "Ал Ҳилол" ҳақида ўйлашни бошлаймиз.



"Навбаҳор" ОЧЛда ўйнашга қодирми? Ўзбекистонда ОЧЛда ўйнай оладиган 5-6та клуб бор. "Навбаҳор" ҳам улар қаторида.

Умуман олганда "Пахтакор" бугун ҳақли тарзда ғалабага эришди деб ўйлайман. Иккинчи голни 10 кишига 10 киши қолганда урдик.

Сидиқов ва Комилов умумий гуруҳда тўлиқ куч билан машғулот ўтказишга деярли тайёрлар. Тахминан 3-4 ҳафтадан сўнг улар тўлиқ куч билан машғулот ўтказишади.

Сўзим охирида "Навбаҳор" мухлисларига оқ йўл тилаб қолмоқчиман. Ўтган йил ушбу клуб мухлислари Тошкентдан қайтаётганда автоҳалокат содир бўлганди, бугун узоқ йўл босиб келганларга раҳмат айтаман ва улар эсон омон уйларига етиб олишларини тилайман", - деди Шота Арвеладзе.


Тез орада Андрей Канчельскис ва Шота Арвеладзе иштирокидаги матбуот анжуманини тўлиқ ҳолда сайтимизда томоша қилишингиз мумкин бўлади.

Рейтинг: +36   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика