UZ

Сўнгги янгиликлар

17:32Ўзбекистон U-23 — Саудия Арабистони U-23. Таркиблар маълум!  16 17:20Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг Эронга қарши таркиби эълон қилинди  1 17:07U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  2 16:58Кварацхелия янги мавсум "Барселона" футболчисига айланиши мумкин  2 16:32"Оч бўрилар" овга чиқмоқда  8 16:30Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1 (матнли трансляция)  3 16:26Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" - "Сўғдиёна" 1:3 (онлайн ҳисоб)  16 16:25Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912", "Арал" ва бошқа жамоалар ўйинлари давом этмоқда  2 16:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистондан мағлуб бўлган Вьетнам Қирғиз Республикасига ҳам ютқазди  7 15:59U-23 Осиё Кубоги. Индонезия Корея Республикасини мусобақадан чиқариб юборган драматик ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:40Ўзбекистон футзал МТЖ Эронга қарши қандай либосда ҳаракат қилади?  1 15:13ПСЖ Франция чемпионати рекордини ўрнатди  1 14:49"Порту" Сержиу Консейсау билан шартномани узайтирди. Унга "Милан" қизиқаётганди  0 14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0 13:55Ўзбекистон U-23 термасининг Саудия Арабистонига қарши тахминий таркиби билан танишинг  54

"Шўртан" йиғинига "Бунёдкор", АГМК, "Навбаҳор" ҳамда "Бухоро"дан футболчилар бориб қўшилди Янгиликлар

"Шўртан" йиғинига "Бунёдкор", АГМК, "Навбаҳор" ҳамда "Бухоро"дан футболчилар бориб қўшилди

Теглар :  "Шўртан"
“Машъал” билан ўтказилган назорат учрашувидан сўнг (2:2), “Шўртан” жамоаси тайёргарлик жараёнларининг иккинчи босқичини якунлади.

Мазкур ўйиндан кейин футболчиларга бир неча  кунлик хордиқ берилганди. Эндиликда “оқ бўрилар” машғулотларни 24 январдан Ғузордаги ўз қароргоҳида давом эттиришмоқда.

Янги мавсум учун тайёргарлик айни қизғин палласида. Эркин агент мақомидаги футболчилар иқтидорларини намоён қилган ҳолда футбол клублари орқали сараланиб олинмоқда.

Анъанага содиқ қолган ҳолда “Шўртан” футбол клуби ҳам тайёргарлик жараёнини бошлаганидан буён асосий эътиборни малакали футболчиларни саралаб олишга ва уларнинг жисмоний ҳолатига қаратган.

Мураббийлар штаби селекция ишларини давом эттириб, таркибни шакллантиришга ҳаракат қилишмоқда.

"Шўртан" сафига яна бир қатор ўйинчилар келиб қўшилди. Булар: Даврон Исоқов - ҳужумчи  (“Бухоро”), Нодирбек Абдуҳолиқов - қанот ҳимоячиси (АГМК), Фарҳод Имомов - ҳимоячи (АГМК), Абдувоҳид Шарипов - ҳимоячи (“Навбаҳор”) ва Акобир Қаюмов - дарвозабон (“Бунёдкор”).

Режа бўйича, 29 январь куни Ғузорнинг БЎСМ майдонида  навбатдаги синов назорат учрашуви доирасида вакилларимиз Самарқанднинг “Динамо” футболчилари  билан баҳс олиб боришади.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика