UZ

Сўнгги янгиликлар

10:26"Бунёдкор" ярим ҳимоячиси "Бухоро"га ўтиши мумкин  0 10:07Бугун U-17 Осиё кубогига қуръа ташланади  0 09:35"Ал Аҳли" Винисиус Жуниор учун 350 миллион евро таклиф қилишга тайёр  3 09:05“Машъал” жамоасининг украиналик ёрдамчи мураббийи Микола Тишченко клубни тарк этди  0 08:40Про-лига дебютанти ўз етакчиси билан шартномани узайтирди  0 08:15"Бунёдкор"дан кетган дарвозабон фаолиятини Осиёда давом эттиради   1 07:45Суперлига. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада   47 07:15МАҚОЛА. Катанецнинг терма жамоадаги фаолияти қандай кечди?   48 03:10ЕЧЛ. "Бавария"да йирик мағлубият, "Арсенал" ва "Милан"да ғалаба ва бошқа натижалар  11 03:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" кутилмаганда икки тўп фарқини бой берди ва ПСЖга мағлуб бўлди  79 03:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" "Зальцбург"га ҳеч қандай имконият қолдирмади  61 00:37Нима? Саудияликлар Винисиус учун "Реал"га 350 млн евро таклиф қилишмоқчи!  21 23:39"Барселона" икки нафар асосий ўйинчиси билан 2030 йилга қадар шартнома имзолайди  3 23:05Европа лигаси. Сульшернинг дебют ўйинида "Бешиктош" "Атлетик"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  6 22:41Рафинья Ла Лигадаги ҳакамлик ҳақида: "Ўйлаётган нарсамни гапирадиган бўлсам, бошқа бу ерда ўйнамаслигим мумкин"  16

"Шўртан" янги мавсумга тайёргарликни 17 декабрдан бошлайди Янгиликлар

"Шўртан" янги мавсумга тайёргарликни 17 декабрдан бошлайди

Келаси мавсумдан яна олий лигага қайтган Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси тайёргарликларни 17 декабрдан бошлаши аниқ бўлди.
Тайёргарликлар режаси ҳозирдан жамоа бош мураббийи – Мухтор Қурбонов бошчилигидаги мураббийлар штаби томонидан ишлаб чиқилди.

Режага кўра, жамоа аъзолари 17 декабрь куни Ғузорда, клуб базасида йиғилишади. Албатта йиғиннинг дастлабки кунида жамоа аъзолари билан ўзаро суҳбат ўтказилади ва йиғин мобайнида асосий эътибор футболчиларнинг жисмоний ҳолатини тиклашга қаратилади.

Олий лигада иштирок этиш жамоа аъзоларидан катта куч ва иштиёқ талаб этилиши ҳаммага аён, шуни эътиборга олган мураббийлар штаби жамоа таркиби юзасидан жиддий ўзгаришлар қилиш устида ҳам бош қотириши турган гап. Бу борада уларнинг кўз остига олиб қуйган номзодлар талайгина, аммо шу пайтгача жамоада фаолият юритиб, ўзларининг яхши томонларини кўрсата олган ўйинчилар эътибордан четда қолишмайди.

Таркибдаги бўладиган ўзгаришлар ҳақида ҳозирча тайин бир гап айтиш қийин. Бу ҳақда йиғинлар мобайнида аниқлик киритилади. Бу ҳақда кейинги хабарларимизда мухлисларга маълумот бериб борамиз.
Йиғиннинг дастлабки босқичи 28 декбргача давом эттирилиб, ўйинчиларга янги йил муносабати билан 3 январгача қисқа муддатли дам олиш кунлари берилади.

Йиғиннинг иккинчи босқичи 3 январдан 16 январгача ва учинчи босқичи 20 январдан 1 февралгача Тошкент шаҳрида давом эттирилади. Йиғинлар орасида яна қисқа танаффус қилинади. Ана шу йиғинлар даврида мураббийлар штаби олий лигада иштирок этувчи бир қанча жамоалар билан ўртоқлик учрашувларини ўтказишни ҳам ўз режаларига киритишган. Спарринг рақиблар кимлар бўлишини кейинги хабарларимизда маълум қиламиз.

Тайёргарликларнинг сўнгги ҳал қилувчи босқичи февраль ойининг 5-кунидан хорижда яъни Туркияда давом эттирилади. Шунингдек Тошкентдаги йиғилишлар даврида футболчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш ҳам мулжалланган.

Бунгача таркиб юзасидан аниқ қарорга келинади, яъни “Шўртан” жамоаси сафида асосан кимлар фаолият юритиши аниқлаб олинади.

Мураббийлар штабининг режасига кўра, янги мавсум тайёргарликларининг ҳал қилувчи босқичи бўлмиш, икки ҳафталик хориж йиғини жуда катта аҳамиятга эга. Ушбу йиғин мобайнида улар 5та назорат учрашувини ўтказишни ҳам кўзлаб туришибди. Рақиблар ҳам жиддий клублардан ташкил топади.

Бунда асосий эътибор ўйинчиларнинг нималарга қодир эканлигига қаратилади. Яъни улар жиддий синовдан ўтишади. Ушбу назорат учрашувларини ўтказишдан яна бир мақсад ўйинчиларда жиддий рақибларга нисбатан ўзига бўлган ишонч кўникмаси ҳам шакллантирилади. Шунингдек бу орқали ўйинчилар ўзларида бўлган камчилик ва нуқсонларни ҳам аниқлаб олишади ва кейинги машғулотларда бу камчиликларни бартараф этиш устида ишлашади.

Мураббийлар штабининг режаларидан кўриниб турибдики, “Шўртан” жамоаси олий лигада шунчаки қатнашиш эмас балки, жиддий мақсадлар сари кураш олиб боради. Зеро, бунга клуб хомийлари ва раҳбарлари томонидан барча керакли шарт-шароитлар яратиб берилган.

“Шўртан” ПФК матбуот хизмати.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика