"Шўртан": Табриклаймиз!

Aslanov Jasurbek
29 июн 2020, 16:09
Бугун Ғузорнинг "Шўртан" клубида туғилган кунларга бой кун.

Кўп йиллардан буён “Шўртан” ПФК таркибида видео оператор вазифасида ишлаб келаётган Бекмирза Абдиев (28 июнь), “Оқ бўрилар”нинг тажрибали футболчиларидан бири ҳисобланган Холмурод Холмуродов (29 июнь) ҳамда клубнинг умумий ташкилий масалалари бўйича масъул ходимаси, "Шўртан" ПФК телеграм каналининг фаол журналисти Насиба Холиқова (29 июнь) ўз таваллуд айёмларини нишонламоқда. 

Шу сабабли Профессионал футбол клуб раҳбарияти, ходимлари, футболчилари, шунингдек мураббийлари ҳамда кўп сонли мухлислари номидан Б.Абдиев, Х.Холмуродов ва Н.Холиқоваларни туғилган кунлари билан табриклаймиз. Уларга соғлик, саломатлик, оилавий тинчлик-хотиржамлик, бахт, ишларига омад тилаб қоламиз.        

ЯНА БИР БОР ТАБРИКЛАЙМИЗ!!!

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: "Шўртан" матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Барча ›