UZ

Сўнгги янгиликлар

11:58Ўзбекистонга қарши баҳсда иштирок этган "Реал" тарбияланувчиси "Қироллик клуби"ни тарк этмоқчи  1 11:10«Ливерпуль»га Рубен Аморимни олиб келиш қанчага тушиши маълум  0 10:44Хави фикридан қайтдими? Мураббий саволга аниқ жавоб берди  1 10:20Тен Хаг «Манчестер Юнайтед»ни тарк этиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди  4 09:53Ла Лиганинг март ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди. Даъвогарлар орасида Винисиус ва Левандовски бор эди  3 09:35Саудия чемпионати. "Ал Иттиҳод" - "Ал Фейҳа" 3:1   1 09:28«Манчестер Сити»нинг икки нафар асосий ҳимоячиси «Арсенал»га қарши ўйнамайди  2 09:00Алонсони қўлга кирита олмаган «Ливерпуль» бош мураббийликка асосий номзодни аниқлади  0 08:35Марокаш 2030 йилги жаҳон чемпионати учун дунёдаги энг катта стадион қурмоқчи  11 08:12Микель Артета: «Пеп - сайёрамизнинг энг кучли мураббийи»  2 07:46Суперлига. Бугун «Андижон» «Насаф»ни, «Пахтакор» «Сўғдиёна»ни меҳмон қилади  20 07:21Расман: «Динамо» жарима тўлайдиган бўлди  4 06:14Япон футболчиси ОКМКга "Бунёдкор" устидан ғалаба келтирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 01:05БАА. "Ал Ваҳда" ва "Шабаб Ал Аҳли" ўртасидаги баҳсда жанговар дуранг қайд этилди. Ғаниев майдонга тушмади, Эркинов иккинчи бўлимда захирага олинди  0 00:50FourFourTwo ЕЧЛни ютмаган энг кучли ўйинчилар рейтингини тузди  13

"Шўртан": Сергей Ковшовни табриклаймиз Янгиликлар

"Шўртан": Сергей Ковшовни табриклаймиз

Бугун ўзбек футболи ривожига ўзининг катта ва салмоқли ҳиссасини қўшган ва айни пайтда ҳам шу соҳада ҳормай-толмай фидойилик билан меҳнат қилиб келаётган Сергей Ковшов таваллуд айёмини нишонламоқда.

Жорий йилги мавсумдан эътиборан Ғузорнинг “Шўртан” жамоасига устозлик қилаётган тажрибали мутахассис бугун 59 ёшни қарши олмоқда. Сергей Геннадьевич ўз даврида футболчи сифатида мамлакатимизнинг номдор жамоаси “Пахтакор” (Тошкент), “Трактор” (Тошкент), “Звезда” (Жиззах), “Навбаҳор” (Наманган), “Сўғдиёна” (Жиззах), “Нурафшон” (Бухоро) каби клубларида тўп сурди. 

Мураббий сифатида “Хоразм” (Урганч), “Қибрай” (Тошкент вилояти), “Пахтакор” (Тошкент), “Локомотив” (Тошкент), “Навбаҳор” (Наманган), “Динамо” (Самарқанд), “Нефтчи” (Фарғона), “Андижон” (Андижон), “Қўқон-1912” (Қўқон), “Сурхон” (Термиз) ва “Шўртан” (Ғузор) каби жамоаларда фаолият олиб борди. Эслатиб ўтиш жоиз, Сергей Ковшов бундан аввал 2007 йилги мавсумда ҳам Ғузорда ишлаган эди. Демоқчимизки, унинг учун “Шўртан” жамоаси бегона эмас. 

Фурсатдан фойдаланиб, “Шўртан” Профессионал футбол клуби раҳбарияти, ишчи-ходимлари, мураббийлари, футболчилари ва кўп минг сонли мухлислари номидан Сергей Геннадьевич Ковшовни бугунги туғилган куни билан самимий қутлаймиз. “Оқ бўрилар” жамоасининг бош мураббийига аввало соғлик-саломатлик, оилавий тинчлик ва хотиржамлик ҳамда Ғузор жамоасини яна Суперлигага олиб чиқиш йўлидаги ҳаракатларига омад тилаймиз!

“Шўртан” ПФК матбуот хизмати бўлими

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика