UZ

Сўнгги янгиликлар

07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  0 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Файҳа" 3:1   0 01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  41 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   4 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  7 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  5 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  2 00:25Иван Бошкович: "Ғалаба осонликча келмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди"  1 00:10"Жиззах" бош мураббийи: "Таркибимиз фақат маҳаллий футболчилардан иборат экани мени хурсанд қилади"  2 00:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ - Ўзбекистон 1:4   0

“Шўртан” раҳбарияти ўз мухлислари билан учрашув ўтказди Янгиликлар

“Шўртан” раҳбарияти ўз мухлислари билан учрашув ўтказди

Футбол бўйича Ўзбекистон Биринчилиги ПРО-Лига мусобақаси иштирокчиси бўлган “Шўртан” ПФК раҳбарияти ва мураббийлар гуруҳи янги мавсум арафасида ўз мухлислари билан учрашув ўтказди.

Мазкур тадбир 21 январь санасида жамоанинг Ғузордаги қароргоҳида ташкиллаштирилди.

Ушбу йиғилишнинг бош мавзуси “Оқ бўрилар” жамоасининг ўтган йилдаги фаолияти, ютуқ ва камчиликлари, шунингдек янги мавсум режалари, тарадудига қаратилди. Бу борада “Шўртан” ПФК бош менежери Шамил Ярулин, бош мураббий Асрор Алиқулов ҳамда Ғузор “Марказий” ўйингоҳи директори Искандар Бўриев ўз фикрларини баён қилишди. Шу билан бирга мухлислар ўз томонидан берилган саволларга ҳам батафсил жавоб олишди.

Ўртага ташланган саволларнинг асосий қисми бу барчани бирдек қизиқтирган ва шу билан бирга “Шўртан” мухлисларини безовта қилаётган янги футболчилар трансфери билан боғлиқ бўлган таъқиқ масаласи бўлди. “Трансфер билан боғлиқ бўлган чекловнинг тарихи кўпчиликка маълум. 2012 йилда жамоада қисқа ва самарасиз фаолият кўрсатиб кетган легионер мураббийлар - И.Криушенко ҳамда В.Варивончиклар билан юзага келган можаролар ҳали ҳам давом этмоқда. Афсуски, ушбу масала бўйича ФИФА ва ЎФА томонидан клубимизга нисбатан қуйилган таъқиқлар сабабли таркибимизни бошқа жамоа футболчилари билан кучайтира олмаслигимиздан ҳам тўғри ва самарали фойдаланишимиз мумкинлигини шунингдек, бу ўз навбатида академиямизнинг тарбияланувчилари, маҳаллий футболчиларимиз ва ёшларимиз учун ўзларини синаб кўриш учун ажойиб имкониятлардан бири эканлиги айтиб ўтилди.



2021 йилни Муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёев “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”, деб эълон қилди ва бу ҳам бежизга эмас. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.12.2019 йилдаги ПФ-5887-сонли “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонини ижросини таъминлаш учун бизга катта имкониятлар яратди. Шу боис, янги мавсумда таркибимиз асосини фақат ўз Академиямиз тарбияланувчилари ҳисобидан шакллантиришимиз мумкин. Шундан келиб чиқиб, “Шўртан” жамоамиз олдига янги йилда ПРО-Лига мусобақа жадвалининг ўрта қисмидан жой олиш вазифаси қўйилади.

Тўғри, бошланиши осон кечмайди. Аммо бу биз учун катта мактаб вазифасини ўтаб беради. Хабарингиз бор, айни пайтда клуб Академиямиз ўз фаолиятини амалга оширмоқда. Яқин йиллар ичида мақсадимиз ҳам айнан ушбу маскандан камол топадиган вилоятимизнинг ҳамда маҳаллий - Ғузорлик истеъдодли ёшларимиз кучига таяниб, “Шўртан”ни юксак чўққиларга олиб чиқиш.



Мақсадларимизни клубимиз бош ҳомийси ҳамда клуб президенти, “Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси” директори Ш.Д.Жабборов ҳам маъқулламоқда. Бу борада ўз таклиф ва кўрсатмаларини бериб турибди. Чунки бу шубҳасиз истиқболли режалар тоифасига киради.
Ўйлайманки, “Шўртан” жамоамизнинг мухлислари бизни тушунишади ва албатта, қўллаб-қувватлашади”, - деди Ш.Ярулин

Юқоридагиларни инобатга олиб, жамоа бош мураббийи - Асрор Чориевич Алиқулов ҳам ўз навбатида “Шўртан” жамоаси учун бу йил оғир ва машаққатли бўлишини мухлисларга таъкидлаб ўтди. Мухлислардан ўз севимли жамоасини қўллаб-қувватлаб, стадионда ўзларини муносиб тутишларини, футболчи ва мураббийларни, уларнинг меҳнатини ҳамда бир-бирларини ҳурмат қилишларини сўраб, фикрларини якунлади.

Йиғилиш сўнггида, Ғузор “Марказий” ўйингоҳи директори И.Бўриев ҳамда “Шўртан” мухлислари томонидан янги мавсум арафасида “Жамоат жойлари, стадионларда ва оммавий тадбирларда ўзини тутиш ҳамда мухлислик маданияти кодексига риоя қилиш” бўйича баённома тузилди.



“Шўртан” ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика