"Шўртан" футболчиларига қисқа таътил эълон қилинди
21 июл 2013 11:40
Янгиликлар
"Шўртан" футболчиларига қисқа таътил эълон қилинди
Биринчи даврадан кейин "Шўртан"дан кўплаб етакчи ўйинчилар кетиб қолишмоқда ва улар ўзларига бошқа жамоа топишга уринмоқда.
Бунга юзага келган молиявий муаммо сабаб бўлса керак албатта. Чунки миллионлар ўйинида моддий жиҳат доимо асосий рольни ўйнайди.
Клуб вакилининг сайтимизга маълум қилишича "Шўртан" мураббийлар штаби давралар оралиғадаги дастлабки йиғиндан сўнг, футболчиларга қисқа муддатлик таътил эълон қилган. Шу боис айни пайтда ўз уйида хордиқ чиқараётган футболчилар 23 июль куни йиғилади ва иккинчи давра ўйинларига янада жиддий хозирлик кўрилади.
Таркибга янги келиб қўшилган футболчилар ҳозирча йўқ. Катта эхтимол билан 23 июлдан бошланадиган йиғинда янги номлар сафда пайдо бўлиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, биринчи даврада жамоа шарафини ҳимоя қилган Вячеслав Пономарёв Нефтчи билан деярли келишувга эришган бўлса, Обид Жўрабоев билан Дилявер Абибуллаев "Олмалиқ" билан иккинчи даврага ҳозирлик кўрмоқда.
Исломбек Рустамбеков

Фикрлар