UZ

Сўнгги янгиликлар

09:44Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:20ПСЖ собиқ устози «Барселона»ни бошқариши мумкин  4 08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  1 08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  6 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  1 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Файҳа" 3:1   0 01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  42 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   5 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0

"Шўртан" дарвозабони: "Муаммо — аксар ўйинчиларимизнинг ёшлиги" Янгиликлар

"Шўртан" дарвозабони: "Муаммо — аксар ўйинчиларимизнинг ёшлиги"

Про-лиганинг 7-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Шўртан" (2:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар дарвозабони Акмал Раҳимовнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Акмалжон, бугунги ўйин ҳақида нималарни айта оласиз?

- Бугун кучли рақибга қарши ҳаракатландик. Захира ўриндиғимиз тор бўлганлиги туфайли жамоамиз футболчилари бир неча ўйиндан бери алмаштиришларсиз ўйнаб келмоқдалар. Майдон ҳам бизга озроқ ноқулайлик туғдирди. 

- Биринчи гол узоқ масофадан йўлланган зарба эвазига урилди. Бу сиз учун кутилмаган ҳол бўлдими?

- Йўқ, бу кутилмаган зарба эди. Тўп футболчиларнинг орасидан ўтиб келгани туфайли йўналишни аниқ пайқаш қийин бўлди.

- Захира ўриндиғи тор бўлиши сизга ва жамоадошларингизга қандай қийинчиликларни юзага келтирмоқда?

- Қийинчилик бор, лекин жудаям юқори даражада деб ўйламайман. Биздаги муаммо жамоамизнинг аксарият футболчиларининг ёш экани. Уларга тажриба етишмаяпти. Секин-секин ўйинлар давомида малака тўплаб борамиз.

- "Шўртан" мухлисларига нималарни айтган бўлардингиз?

- Уларга бизни қўллаб-қувватлаб келишаётганликлари учун миннатдорчилик билдираман. Насиб бўлса, навбатдаги ўйинларда ғалаба қозониб мухлисларимизни хурсанд қиламиз деган умиддаман.

Бекзод Толибов суҳбатлашди

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика