UZ

Сўнгги янгиликлар

12:57"Реал" вингери "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  0 12:30МЮ ҳужумчисига харидорлар маълум қилинди  0 12:05Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди  7 11:43Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини баҳрайнлик рефери бошқаради  3 11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  0 10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  7 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  12 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  6 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  4 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  3 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   6 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0

Шомуродовнинг "Шальке" ўтишига қаршилик қилиши мумкин бўлган рақобатчи кимлиги маълум (таҳлил) Янгиликлар

Шомуродовнинг "Шальке" ўтишига қаршилик қилиши мумкин бўлган рақобатчи кимлиги маълум (таҳлил)

Элдор Шомуродовнинг Бундеслигага ўтиши ҳақидаги хабарлар шунчаки миш-миш эмас, балки тасдиқланган маълумот.

Бу борада футболчининг агенти "championat.asia" сайтига маълум қилган. Музокаралар давом этмоқда ва Германиянинг бир қатор клублари ҳозирда Шомуродовга оғиз солишган.

Музокаралар давом этаётган клублар орасида энг жиддий қизиқиш "Шальке" томонидан билдирилган. Шунингдек, рўйхатда келаси мавсум Бундеслигага қайтиши кутилаётган "Штутгарт" ҳам бор ва ундан ташқари ҳали матбуотга ошкор этилмаган баъзи клублар ҳам Шомуродовнинг хизматларига эҳтиёж сезмоқда.

Ҳозир эҳтимол тарафлама ва ўтган йилдан буён Шомуродовнинг трансферига қизиқиб ҳамда кузатиб келаётган "Шальке"нинг ўзбек ҳужумчисини қўлга киритиш имкониятлари ва вазият ҳақида сўз юритмоқчиман.

Демак, айни дамда  "Шальке" ҳужум чизиғида чинакам муаммоларни бошдан кечирмоқда. Жамоа Бундеслигада ҳозиргача 28 ўйинда 34 гол киритган ва бу борада Германия чемпионатида 14-ўринда бораётгани ҳам жамоада ҳужум чизиғи чинакамига оқсаётганини амалда кўрсатиб турибди. "Шальке" охирги бор Бундеслигада 18 январь куни ғалабани тантана қилган ва 10 турдан буён ютуққа эриша олмаяпти. Гарчи жамоа турнир жадвалида 9-ўринда бўлсада, гол уриш борасида жадвалдаги охирги "учталик" аъзолари - "Падерборн" (31), "Вердер" (29), "Фортуна" (31) ва "Унион"дан (33) кўпроқ гол урган холос.

"Шальке" сафида жорий мавсум энг кўп гол урган футболчилар ҳам ҳужум чизиғи вакиллари эмас, балки ярим ҳимоя аъзолари - Суат Сердар (7) ва Амин Харит (6) эканлиги ҳам клуб раҳбариятини ҳужумчи излаш операциясини тезроқ амалга оширишга чорламоқда.

Номинал ҳужумчилар иштирокига назар соладиган бўлсак, Гвидо Бургшталлер 20 ўйинда майдонга тушиб бирорта ҳам гол уролмаган. Михаэль Грегорич эса 15 учрашувда атиги 1 бор дарвозани ишғол этган. Тажрибали ҳужумчиларнинг бу қадар бесамар ўйинидан кейин мураббий ёш иқтидор соҳибларига имконият яратди. Бироқ Рабби Матондо (1) ва Левент Меркан (0) ҳам самарадорлик борасида ҳавас қиларли натижа кўрсата олишмади. Ҳужум чизиғидаги Бенито Роман ўз позициядошларига нисбатан сермахсулроқ ўйнамоқда холос. Роман 20 беллашувда 4 гол муаллифига айланган.

Қайсидир маънода "Шальке"нинг ҳозирги ҳолатига тушиб қолишда ҳужумдаги парокандалик ўз таъсирини кўрсатмоқда. Шу боисдан ҳам клуб ҳужумчи излашга қаттиқ киришган.

Айни пайтда клуб шорт-листининг юқори рўйхатида турган Шомуродовга бу борада энг яқин рақобатчи сифатида Австрия Бундеслигаси тўпурари Шон Вайссман қаралмоқда. "Шальке" скаутлари Вайссман номзодини ҳам илгари суришга ҳаракат қилишмоқда.

Аслида "Боруссия" Дортмундга келиши мумкин бўлган "Вольфсберг" ҳужумчиси Шон Вайссман Австрия чемпионатида Холанддан ҳам кўпроқ гол уриб, тўпурарлар пойгаси пешқадами саналади. Лекин Дортмунд якунда ёш тарафлама истиқболи юқори бўлган Холанд вариантига тўхталганди. 

Австрия Бундеслигасида 21 ўйинда 22 гол муаллифига айланган исроиллик Шомуродовнинг тенгдоши Элдорга "Шальке"га ўтишга рақобат тақдим этиши кутилмоқда.

Вайссман Австрия Бундеслигасида дебют мавсумдаёқ порлашга улгурди. Унинг сермахсуллиги кўплаб ақлли скаут эгаларининг қизиқишига сабаб бўлмоқда. 

Бўй тарафлама Шомуродовдан пастроқ бўлган Шон бош билан жуда яхши ўйнаш қобилиятига эга. Гарчи самарадорлик бўйича Шон Шомуродовдан анча сермахсул кўринаётгани билан, Австрия ва Россия премьер лигаси ўртасидаги фарқ ҳамда футболчилар турли ўйин услуби соҳиблигини инобатга олсак, бу Шомуродовнинг имкониятларини тенгма-тенг солиштирганда тушириб юбормайди. Шунингдек, Шомуродов нафақат ҳужумни якунловчи фазада хавфли, балки яратувчанлик ва кескин узатмалари орқали хавф солишга қодирлиги Элдорнинг устун жиҳатларидан бири. Тезлик борасида ҳам Элдор Шондан тезроқ ҳаракатланади.

Шомуродов кўплаб якка-курашларга бой чемпионатда ўйнаётгани ва Австрия ҳамда РПЛнинг ўртасидаги тафовутдан келиб чиқилса, "Шальке" учун нисбатан курашувчан ва ҳужумчи учун муҳим бўлган оддийлик, ортиқча хатти-ҳаракатларсиз гол уришга чанқоқ бўлган Элдор номзоди қизиқроқ булиши мумкин.

Шунингдек, яна бир муҳим жиҳат шуки, айни дам Давид Вагнер бошчилик қилаётган "Шальке"нинг ишлари қониқарли эмас ва 10 ўйинлик ғалабасиз серия тобора Вагнернинг Гельзиркирхендаги саргузаштларини поёнига етаётганидан дарак беради. Янги мураббий келиши ва унинг услубига ким кўпроқ тушиши борасидаги савол ҳам ҳозирча очиқ қолади.

Кўп тарафлама келгуси турдаги "Вердер"га қарши баҳс Вагнер учун сўнгги имкониятга айланиши мумкин.

Катта эҳтимол, Шомуродовнинг трансфер масаласига "Шальке" яқин 1 ой ичида аниқ тўхтамга келиши кутилмоқда. "Шальке"дан ташқари ҳам Бундеслига клублари Шомуродовнинг хизматларига эҳтиёжманд.


Шаҳбоз Беғамов — Telegram

Рейтинг: +30   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика