UZ

Сўнгги янгиликлар

02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  10 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   8 00:53Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  2 00:36Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди  4 23:54"Барселона" мухлислари ПСЖга учралган мағлубиятдан илгари ўз жамоаси автобусига ҳужум қилишди  3 23:37Эрон Про лигаси. Ўрунов 77 дақиқа ҳаракат қилган ўйинда "Персеполис" йирик ғалабага эришди  0 23:20Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Жанубий Корея 2:0   0 23:10Футзал бўйича Осиё кубоги. Япония - Қирғиз Республикаси 2:3   2 23:08АПЛда дебют қилган 19 ёшли футболчи майдонга тушганидан 3 дақиқа ўтгач, ҳушидан кетди   0 22:41U-23 Осиё кубоги. Қатар ҳакам томонидан қўшиб берилган 13-дақиқада Иордания дарвозасига ғалаба тўпини киритди  15 22:22Мессини немис грандлари ўз сафига қўшиб олмоқчи  9 21:54"Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум  7 21:38Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак"   4 21:17Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган навбатдаги клублар маълум, улардан бири — "Зальцбург"  1 20:50Футбол олами. ОКМК ва "Насаф"да мағлубият: Ўзбекистон кубоги 1-тури ҳақида батафсил   0

Шомуродовнинг "Женоа"га ўтиши хавф остида қолмоқда: "Верона" ва "Фиорентина" "Ростов"га мурожаат билан чиқди Янгиликлар

Шомуродовнинг "Женоа"га ўтиши хавф остида қолмоқда: "Верона" ва "Фиорентина" "Ростов"га мурожаат билан чиқди

"Женоа" спорт директори Даниэле Фажиано "Metaratings.ru"га берган интервьюсида "Ростов" форварди Элдор Шомуродовнинг яқин орада жамоага ўтишини тасдиқлаганига қарамай, трансфер сўнгги дақиқада муваффақиятсизликка учраши мумкин.

Маълумотларга кўра, А Сериянинг яна иккита клуби – "Верона" ва "Фиорентина" Ўзбекистон миллий терма жамоаси форварди учун 10 миллион еврогача таклиф қилишга тайёр.

Шу билан бирга, "бинафшалар" футболчи учун суммани бирданига тўлиқ ҳолда, "Верона" ва "Женоа" эса фақат қисмларга бўлиб тўлашга тайёр. Бундай вазиятда генуяликларнинг таклифи энг мақбул кўринишга эга эмас, шунинг учун футболчи "Женоа"га ўтмаслиги мумкин.

Яна бир маълумотга қараганда, "Ростов"нинг "Верона" ва "Фиорентина" билан дастлабки келишувлари фақат оғзаки шаклда. Россия клуби италияликлардан расмий таклифларни 1 октябрь, пайшанба куни охирига қадар кутмоқчи.

BREAKING: “Женоа” клуби Championat.asia'даги хабарни тасдиқлади

Эшитдик-да! Элдор Шомуродов эртага "Женоа" билан шартнома тузади

Рейтинг: +68   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика