UZ

Сўнгги янгиликлар

23:15АПЛ. "Манчестер Юнайтед" – "Шеффилд Юнайтед". Бошланғич таркиблар аниқ!  1 23:12АПЛ. "Эвертон" – "Ливерпуль". Таркиблар аниқ!   0 22:50"Барселона" ва Хави ўртасида музокаралар ўтказилди. Лапорта мураббийни олиб қолмоқчи  2 22:28Эрлинг Холанд "Сити"нинг АПЛдаги ўйинини ўтказиб юборади. Гвардиола буни тасдиқлади  1 22:05Перес "Эл Класико"дан олдин ҳакамларнинг ёнига бориб, улар билан саломлашган. "Барса" ўйинчилари бу ҳолатнинг гувоҳи бўлишган  15 21:45МЮнинг тен Хаг даврида амалга оширган трансферлари рейтинги тузилди – Антони охирги ўринда, Онана эса...  3 21:20Ральф Рангник "Бавария" у билан боғланганини тасдиқлади  0 20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  64 20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   3 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  2 19:30Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатида Марказий Осиёдан 2 та терма жамоа иштирок этади  26 18:57Футзал. Таиланд чорак финалда Ироқни таслим қилди. Ярим финалдаги рақиб - Тожикистон  4 18:33Мбаппе ПСЖдан кетиши оқибатида 130 млн евродан воз кечиши мумкин  4 17:35"Спартак" собиқ устози "Милан"ни бош мураббийлигига асосий номзод   2 17:10«Сити»нинг икки асосий футболчиси «Брайтон»га қарши майдонга тушмаслиги мумкин  3

Шомуродовнинг агенти: "Рома"га ўтиш Элдорнинг ўз меҳнати ва ҳаракати самараси. Моуринью у билан яна бир бор расмга тушишга тайёрлигини айтди" Янгиликлар

Шомуродовнинг агенти: "Рома"га ўтиш Элдорнинг ўз меҳнати ва ҳаракати самараси. Моуринью у билан яна бир бор расмга тушишга тайёрлигини айтди"

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов "Рома" клуби билан 2025 йил охирига қадар шартнома тузди.

Россиянинг "Спорт Экспресс" нашри Шомуродовнинг агенти Герман Ткаченко билан суҳбатлашди.

- "Рома" Шомуродов билан шартнома тузилганини эълон қилди. Бу ўтиш ҳақида нима дея оласиз? Четдан қараганда бу эртакка ўхшайди: оддийгина ўзбек йигити топ-клубда.

- Шомуродовнинг "Рома"га ўтиши - эртак эмас. Бу 90 фоиз Элдорнинг машаққатли меҳнати ва қобилияти, қолган 10 фоиз эса биз шунчаки ўз ишимизни сифатли бажардик. Албатта, бу Элдорнинг ўз меҳнати, қобилияти ва ҳаракати самараси. Бу А сериядаги 10 ой ичида урилган 8та гол билан чекланмайди. У жамоа учун ҳам ўйнади, шерикларига вазиятлар яратишга уринди. Ишга ва инсонларга бўлган муносабати ҳам муҳим ўрин тутади. Қисқа вақт ичида уни "Женоа"даги футболчилар, база ва клубдаги ишчилар, минглаб мухлислар яхши кўриб қолишди. Умуман олганда, А Серия уни жуда яхши қабул қилди. Қишки трансфер ойнаси вақтидаёқ журналистлар ва топ-клублардан бўлган қўнғироқлардан билиб олдик.

- Қачон ва қандай қилиб "Рома"нинг қизиқиши пайдо бўлди?

- Миш-миш эмас, жиддий қизиқиш тахминан 3 ҳафта олдин пайдо бўлди. "Женоа" бизга Рим клубидан қизиқиш бўлаётгани ҳақида маълумот берди ва бу ҳақиқат эди. Бунга қадар барчаси миш-миш эди.




- "Рома"нинг қизиқиши ҳақида эшитганида Элдорнинг биринчи реакцияси қандай бўлди?

- Биз унга шундай вариант борлиги айтганимизда: "Охо. Бу ростми?" деди. Ўша пайтда у "Женоа" сафида йиғинда эди. У билан ёзги трансфер ойнаси вақтида бошқа давлатга кўчиб ўтмаслиги борасида айтдик, шунда ортиқча асабийлашиш бўлмасди. "Женоа"га фақат клубни ҳам, футболчини ҳам қониқтирадиган жиддий таклиф бўлсагина трансфер амалга ошиши мумкинлиги ҳақида айтдик. Мана бу амалга ошди.

- "Рома"да ҳозир Жозе Моуринью ишламоқда. Элдор у билан суҳбатлашдими?

- "Женоа"нинг рухсати билан улар телефон орқали гаплашишди. Жозе ундан ҳолати, кайфияти ҳақида сўради. "Рома" айни пайтда Португалияда йиғин олиб бормоқда, Элдор у ерга учиб боргач, Жозе базада уни қарши олди ва кулиб яна бир бор расмга тушишга тайёрлигини айтди: бир неча йил олдин улар Москвада учрашиб қолишган ва расмга тушишганди. Умуман, барчаси ижобий руҳда ўтди.

- Бу кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарами?

- Йўқ, бу тўлақонли трансфер", - дейди Ткаченко "Спорт Экспресс" нашрига. 

Рейтинг: +105   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика