UZ

Сўнгги янгиликлар

00:57"Брайтон"да ижара асосида ўйнаётган Ансу Фатининг мақсадлари қандай?  0 00:21"Барса" 30 ёшли жаҳон чемпионининг трансфери устида ишламоқда  4 00:00Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Гавр"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  1 00:00Ла Лига. Мадридда "Атлетико" "Атлетик"га қарши баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  0 00:00АПЛ. "Челси" "Астон Вилла" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  6 23:32Бундеслига. "Байер" 90+6-дақиқада гол уриб яна, мағлубиятдан қутулиб қолди!  10 22:55А Серия. Туриндаги "Ювентус" — "Милан" ўйини якунланди  5 22:23Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин  1 21:55"Челси" тўпурари сафга қайтди  0 21:40БАА чемпионати. Абдуллаев четлатилган ўйинда "Хорфаккан" меҳмонда "Ажман" билан ўйинда иродали дуранг қайд этди  3 21:00АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз уйида 19-ўриндаги жамоани юта олмади  14 20:37Ямалга 200 млн евродан ошиқ беришга тайёр клуб топилди  7 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Коньяспор"га қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани илиб кетди, Турғунбоев эса...  0 20:02Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади"  0 19:51Клопп журналистнинг Салоҳ билан боғлиқ вазият ҳақидаги саволига жавоб берди  11

Шомуродовга аталган тур: А Серия 28-тур якунлари Янгиликлар

Шомуродовга аталган тур: А Серия 28-тур якунлари

Италия А Серияси 28-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

"Кальяри" "Салернитана"ни мағлуб этди

Ўйин бошланиши "оролликлар" учун ажойиб чиқди, Цаппа тўпни ўз ярим майдонидан олдинга йўналтирди, Очоа эса тўпга омадсиз чиқди. Лападулла аввалига дарвозабондан ўтди, сўнгра алдов билан ҳимоячини йўлидан олиб ташлади ва бўш қолган дарвозани осонгина ишғол қилди. "Салернитана" шундан сўнг кўпроқ ҳужум қила бошлади, аммо Скуффет дарвозасига ҳақиқий хавф юзага келмади, фақатгина бир вазиятда Мажоренинг узоқдан зарбасини қайтаришга тўғри қилди. "Салернитана" тайм сўнггига яқин бўшашди ва ўз дарвозасига қарши ҳужумни олиб келди. Нандес ўз жарима майдончаси ичидан югурди ва тўпни Гаэтанога узатди, у эса ҳимоячини алдаб бурчакни аниқ нишонга олди.

Танаффусдан сўнг майдонга Элдор Шомуродов туширилди ва ҳамюртимиз бир неча дақиқадан сўнг ўзининг "оролликлар" сафидаги илк голини урди. У Дейоланинг пасидан сўнг ўткир бурчакни нишонга олди, Очоа эса зарбани қийинчилик билан бартараф этди, ҳужумчи иккинчи уринишда тўпни дарвозага киритиб юборди. Меҳмонлар таслим бўлишни ўйлашмади, 4 дақиқадан сўнг Заноли Кастанос зарбадан қайтган тўпни дарвозага қайтиб аниқ йўналтирди. Тез орада Кандреванинг бурчакдан узатмасидан сўнг Маджоре ҳисобни қисқартирди. Меҳмонлар ҳужум қилишда давом этишди, аммо якунда қарши ҳужумга дуч келишди. Шомуродов Фасионинг хатосидан фойдаланди ва дарвоза томонга югурди, шундан сўнг Фасиони яна бир бор алдаган ҳолда Очоанинг ёнига ажойиб зарба берди ва шу билан дубль қайд этди. Шундан сўнг "Салернитана"да гол уриш учун куч топилмади.



"Торино" ва "Наполи" ўзаро дуранг ўйнади

"Наполи" ўйинни тетик бошлади, 13-дақиқада Хвичада ажойиб имконият бўлди, аммо унинг яқин бурчакка берган зарбасини Милинкович-Савич бартараф этди. Тез орада бурчак тўпидан сўнг Осимхен хавфли зарба берди, аммо унга бироз аниқлик етишмади. "Торино" бунга жарима майдончаси ташқарисидан берилган Сапатанинг кучли зарбаси билан жавоб берди ва Мерет уни қайтарди. "Партенопейликлар" барибир кўпроқ ҳужум қилишди, Хвича тайм сўнггида боши билан зарба берди, аммо бу сафар "буқалар"нинг сербиялик посбони яхши ҳаракат қилди.

Мезбонлар танаффусдан сўнг ҳужум қилишни давом эттиришди ва бу якунда иш берди. Хвича тўпни қанот бўйлаб олиб борган ҳолда Руйга узатди, ўзи эса жарима майдончаси марказига кирди ва португалияликнинг ҳаволатиб узатган тўпига зарба берди. Мезбонларнинг қувончи узоққа чўзилмади. Бир неча дақиқадан сўнг "Торино" ҳисобни тенглаштирди, бурчак тўпидан сўнг юзага келган чалкашликдан сўнг Санабрия дарвоза чизиғидан оёқлари билан тўпни дарвозага йўллади. "Наполи" ҳужум қилишда давом этди, аммо вазиятлар унча кўп рўй бермади. Тайм сўнггига яқин Осимхен ҳаводан зарба берди ва яна Милинкович-Савич хавфни бартараф этди. Якунда сербиялик дарвозабоннинг ишлари кўпайиб кетди, у Хвичанинг узоқдан йўллаган иккита хавфли зарбасини қайтарди, шунингдек бурчак тўпидан сўнг Ангуссанинг бош билан берган зарбаси голга айланишига тўсқилик қилди ва жамоаси учун дуранг қайд этилишида катта ҳисса қўшди.



"Интер" "Болонья"дан устун келди

Санчес 9-дақиқадаёқ ўткир бурчакдан яхши зарба берди, аммо Скорупски панд бермади. Тез орада Дармиан зарба позициясидан ўзини синаб кўрди, аммо унинг зарбаси устун ёнидан ўтиб кетди. Бироздан сўнг Бареллада ажойиб имконият бўлди, аммо Скорупски дарвозадан чиқишга ва итальяннинг зарбасини блоклашга улгурди. "Болонья"нинг ўзи эса хавфли ўтишлардан бошқасини таклиф қилолмади. Зоммер тайм ўрталарида Фергюссоннинг узоқдан йўллаган зарбасини қийинчиликсиз бартараф этди. "Интер"нинг жавоби муваффақиятли чиқди, Бастони қанотдан узатма ижро этди, умуман тушунарсиз ҳолатда жарима майдончаси марказида бўлган Биссек боши билан дарвозани ишғол қилди. "Болонья" олдинга ўтишга уринди, аммо танаффусга қадар вазиятлар бўлмади.

Тайм бошида Салемаркис жарима майдончаси ёнидан яхши зарба берди, аммо тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди. "Интер" эса олдинда умуман фаоллашмади, аммо ортда зич ўйнади, шу сабаб "Болонья" узоқдан зарбаларга урғу берди. Энг ўткир вазият тайм сўнггида рўй берди, унда Зиркзее Бастони ва Ачербини алдаб ўтди, аммо яхши позициядан Зоммер томонга зарба берди. "Интер" навбатдаги ғалабага эришди ва энг яқин таъқибчисидан 16 очкога ўзиб кетди.



"Ювентус" ва "Аталанта" дуранг ўйнади

"Кекса синьора" ўйинни фаол бошлади, Миретти Кьезанинг узатмасидан сўнг бош билан хавфли зарба берди. Бироз ўтиб Кьезанинг ўзи яхши зарба берди, сўнгра ўйин анча тинчланди. Пашалич 35-дақиқада стандарт вазиятда зарба ўрнига Компейнарсга узатма ижро этди, у эса тўпни тўққизликка киритди. Шу билан таймдаги қизиқарли ҳолатлар якунланди.

2-таймда ҳуштакдан сўнг Кьеза дарҳол яхши позициядан ноаниқ зарба берди. "Аталанта"да ҳам вазият бўлди, Шенсни Скамакканинг узоқдан йўллаган зарбасини қайтарди. Аммо, "Ювентус" кўпроқ босим қилди ва бу иш берди. Кьеза ўртага Маккенига пас берди, у эса ажойиб узатма билан меҳмонлар мудофаасини кесиб ташлади, Камбьязо эса бир тегиниш билан тўпни дарвозабоннинг ёнига йўналтирди."Аталанта" ўзига келмай туриб яна тўп ўтказди, Маккени кўкраги билан жарима майдончаси ичига узатилган тўпни Миликка қолдирди, поляк эса тўпни Карнесекининг ёнига йўналтирди. "Аталанта" эса ўзини йўқотиб қўймади ва Шенсни дарвоза олдида хавфли вазиятлар яратди ва тез орада муваффақиятга эришди. Ҳужумда пайдо бўлган Жимисити айёрона пас билан жарима майдончаси ичида Компейнарсни топди, у эса бир тегиниш билан тўпни тўрга киритди. Ўйин сўнггида Мойзе Кин "бьянконери"га ғалаба тақдим этиши мумкин эди, аммо унинг бош билан берган зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.



"Фиорентина" ва "Рома" дуранг ўйнашди

Жамоа ўйинга муваффақиятсиз тазрда киришди, барчаси Гонсалеснинг узатмасидан сўнг "Фиорентина" марказий ҳимоячиси тўпни бош билан рақиб дарвозасига киритганда уйғонди. Мезбонлар вазият яратишда давом этишди, "Рома" эса заифроқ кўринди. Айниқса қулай вазиятда бош билан ноаниқ зарба берган Соттилда яхши имконият бўлди. Тайм сўнггида Паредес Белоттининг зарбасидан сўнг тўпни дарвозадан тепиб юборди.

"Жалоросси" танаффусдан сўнг ўткирроқ ўйнади, 46-дақиқадаёқ Кристанте икки тепмда хавфли зарба йўллади, Террачано бу вазиятда панд бермади. "Бўрилар"нинг доимий босими голга олиб келди, Анхелиньонинг узатмасидан сўнг тўп Кейодега теккан ҳолда Ауарга шунчалик қулай тушдики, футболчи бош билан дарвозанинг яқин бурчакига тўпни киритди. Урилган гол "Фиорентина"ни ҳайрон қолдирмади, улар тез орада гол уришга муваффақ бўлишди. Белотти Бирагининг узатмасидан сўнг Белотти ҳимоячилар билан курашди ва тўп Мандрагорга бориб тушди, у эса тўпни Свиларнинг ёнига йўллаб қўя қолди. Паредес тез орада жарима майдончаси ичида Белоттини йиқитди ва "Фиорентина" ҳисобдаги устунликни ошириши мумкин эди. Бираги тўпга яқинлашди, аммо Свилар унинг зарбасини қайтарди. "Фиорентина" жорий мавсум 5 ва 6-пенальтилардан фойдалана олмади. "Рома" эса яққол дарвозабоннинг сейвидан руҳланди ва олдинга борди, бу эса якунда муваффақиятга олиб келди. Ндика сўнггида дақиқада бош билан узатма ижро этди, Льоренте эса чиройли зарба билан Террачано дарвозасидаги тўққизликни нишонга олди.



Шунингдек:

"Милан" "Эмполи"ни ютди

"Удинезе" "Лацио"ни мағлуб этди

"Монца" "Женоа"дан устун келди


Сергей Румянцев тайёрлади

Рейтинг: +4   

Фикрлар

+2   
13 мар 23:28:47
Ahrorbek 91
Rostov tarkibida boshiga suvda suzuvchilarni bosh kiyimini jaroxat sabab kiygan yakunda goʻl urub aynan shu oʻyindan keyin u oʻziga boʻlgan ishonchi kuchaygandi kechagi oʻyin oʻsha oʻyinni eslatdi menga
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика