UZ

Сўнгги янгиликлар

01:30А Серия. "Кальяри" "Ювентус" дарвозасига ҳозирча иккита гол урди (онлайн ҳисоб)  33 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  3 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  1 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  0 00:25Иван Бошкович: "Ғалаба осонликча келмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди"  0 00:10"Жиззах" бош мураббийи: "Таркибимиз фақат маҳаллий футболчилардан иборат экани мени хурсанд қилади"  1 00:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ - Ўзбекистон 1:4   0 00:00Саидазамат Мирсаидов: "Рақиб ким бўлишидан қатъий назар, ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  0 23:45Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг бугунги машғулоти. Эртанги рақиб - Қувайт  1 23:29Ўзбекистон U-23. Навбатдаги машғулот қандай ўтди? Мирсаидов ва Одиловдан интервью  0 23:23U-23 Осиё Кубоги. Саудия Арабистони Таиландга бешта гол урди, Япония БААга имконият қолдирмади  1 22:52Элдор Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди!  26 22:47Абдуқодир Ҳусанов эртага ўтказиладиган "Ланс" – "Клермон" учрашуви қайдномасига киритилди  1 22:35Эрон. "Истиқлол" навбатдаги ғалабага эришди. Машарипов 78 дақиқа ўйнади  0

Шомуродов "Ювентус"га қарши, "Лацио" - "Интер" ва бошқа ўйинлар ҳақида Янгиликлар

Шомуродов "Ювентус"га қарши, "Лацио" - "Интер" ва бошқа ўйинлар ҳақида

Эътиборингизга А Серия 8-тур превьюсини тақдим этамиз.

"Лацио" - "Интер"

Шубҳасиз, Сарри учун жароҳатланган бир нечта футболчининг қайтиши яхши янгилик бўлди. Биринчи навбатда бу Чиро Иммобиле билан боғлиқ. Шунингдек, Цаканья ҳам сафда, аммо у ўйинни асосий таркибда бошламаса керак. Афсуски, дисквалификация сабаб Ачерби жамоасига ёрдам беролмайди. Симоне Индзагининг бош оғириғи эса асосан фақат терма жамоадан қайтганлар билан боғлиқ. Лаутаро, Видаль ва Весино жуда кеч қайтишлари сабаб, бўлажак баҳсга қанчалик тайёр бўлишлари номаълум. Агар вазият тақозо этса ҳужумнинг олдинги чизиғида Жеко ва Корреа жуфтлигини кўришимиз мумкин. Жароҳатидан фориғ бўлган Сенси захирада қолдирилади.

Охирги ўзаро ўйинда "Интер" уйда "Лацио"ни 3-1 ҳисобида мағлуб этган, Римда эса "қора-кўклар" 2018 йилдан буён зафар қучишмаган. Умуман олганда, ҳозир айнан "нерадзурри" фаворит ҳисобланади, аммо бу баҳс ҳеч кимга осон бўлмаслиги турган гап.


"Милан" - "Верона"

Пиолининг муаммолари жуда жиддий. Биринчи навбатда бу асосий посбон Маньяннинг жароҳати, посбон 2 ойга майдондан четда қолмоқда. Шундай экан, дарвоза тажрибали Татарушануга ишониб топширилади. Бироқ бу ҳали ҳаммаси эмас. Тео Эрнандес ковидга чалинган, Бакайоко ва Флоренци, Масьяс эса жароҳатланган. Агар бу тур ўйинида Крунич ва Калабрия қайта олса, жамоа мухлислари хурсанд бўлса арзийди. Ҳужумда эса умид Жиру ҳамда орқароқдан уни қўллайдиган Ребич ва Диасдан бўлади. "Верона"да бу каби муаммолар йўқ, Велозу ва Фараони катта эҳтимол билан баҳсга тайёр, шундай экан "мастифлар" таркиби оптимал бўлиши кутилмоқда. 

Сўнгги бор ушбу рақиблар тўқнаш келганида "Милан" сафарда 2-0 ҳисобидаги ишончли ғалабани расмийлаштирган. Муаммоларига қарамай, "россонери" бу сафар ҳам яққол фаворит ҳисобланади. Назаримизда, "Верона" қанчалик ҳаракат қилмасин, бугунги кунда рақиб ҳужумига дош бера олмайди.


"Ювентус" - "Рома"

Аллегрининг муаммолари кун сайин ортиб бораётгандек. Ўйинчилар термадан қандай ҳолатда қайтиши деган саволдан ташқари, жароҳатлар ҳам туринликларни тинч қўймаяпти. Танганинг иккинчи томони бўлганидек, Артур, Рэмси, Мората ва Дибала шу кунларда сафга қайтиши кутилмоқда, лекин нима бўлганда ҳам ушбу футболчилар ўйинни кўпи билан захирада бошлайди. Асосий таркибда эса Мойзе Кинни кўрсак ажаб эмас. Жозе Моуринью эса бу борада нисбатан хотиржам бўлиши мумкин. Лекин Абрахамнинг ҳолати сўроқ остида қолмоқда. У Англия термаси ўйинида кичик жароҳат олган ва асосий таркибда Элдор Шомуродовни кўришимиз эҳтимоли юқори. Унга одатдагидек Заньоло ва Мхитарян ёрдам беради.



Сўнгги тўқнашувда, у ҳам Туринда ўтган, "Ювентус" 2-0 ҳисобида зафар қучган. Букмекерлар "кекса синьора"ни бу сафар ҳам фаворит сифатида кўрмоқда, бироқ орадаги фарқ у қадар катта эмаслигини айтиб ўтиш зарур. "Рома" бу мавсум камида қизиқроқ ўйин кўрсатаётганини инобатга олсак, бизни шиддатли баҳс кутиб турибди.


"Наполи" - "Торино"

Манолос жароҳат сабаб бу ўйинда неаполликларга ёрдам бера олмаслиги мумкин. Шунингдек, Уна ва Петанья ҳам майдонга туша олмайди. Аммо Лоботка сафга қайтди ва иккинчи бўлимда ўйинни кучайтириши мумкин. Ҳужумда эса яна Инсинье - Осимхен жуфтлигини кўрсак ажаб эмас, уларга Политано ҳам ёрдамлашади. Меҳмонлар учун хушхабар — Белотти соғайди. Теоретик жиҳатдан сардор ўйинни асосий таркибда бошлаши мумкин, бироқ захирада қолиб, кейин ўйинни кучайтириш учун майдонга туширилиши ҳақиқатга яқинроқ. Верди, Прат ва Задза ҳамон лазаретда, шу сабаб ҳужум чизиғида вариантлар у қадар кўп эмас. Мураббий бахтига Линетти ва Родригес хизматларидан фойдаланиши мумкин.

Охирги учрашувда "Наполи" Туринда ортиқча муаммоларга дуч келмаган (2-0). Эндиги баҳс фаворити ҳам айнан чемпионат етакчиси ҳисобланади ва улар буни амалда исботлаши зарур. Жамоанинг бугунги спорт формасини инобатга олсак, Спалетти шогирдлари буни уддалай оладилар.


Сергей Румянцев
Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика