UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  0 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  0 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  0 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  4 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  4 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  1 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  0 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  26 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24

Шомуродов "Ювентус"га қарши, "Лацио" - "Интер" ва бошқа ўйинлар ҳақида Янгиликлар

Шомуродов "Ювентус"га қарши, "Лацио" - "Интер" ва бошқа ўйинлар ҳақида

Эътиборингизга А Серия 8-тур превьюсини тақдим этамиз.

"Лацио" - "Интер"

Шубҳасиз, Сарри учун жароҳатланган бир нечта футболчининг қайтиши яхши янгилик бўлди. Биринчи навбатда бу Чиро Иммобиле билан боғлиқ. Шунингдек, Цаканья ҳам сафда, аммо у ўйинни асосий таркибда бошламаса керак. Афсуски, дисквалификация сабаб Ачерби жамоасига ёрдам беролмайди. Симоне Индзагининг бош оғириғи эса асосан фақат терма жамоадан қайтганлар билан боғлиқ. Лаутаро, Видаль ва Весино жуда кеч қайтишлари сабаб, бўлажак баҳсга қанчалик тайёр бўлишлари номаълум. Агар вазият тақозо этса ҳужумнинг олдинги чизиғида Жеко ва Корреа жуфтлигини кўришимиз мумкин. Жароҳатидан фориғ бўлган Сенси захирада қолдирилади.

Охирги ўзаро ўйинда "Интер" уйда "Лацио"ни 3-1 ҳисобида мағлуб этган, Римда эса "қора-кўклар" 2018 йилдан буён зафар қучишмаган. Умуман олганда, ҳозир айнан "нерадзурри" фаворит ҳисобланади, аммо бу баҳс ҳеч кимга осон бўлмаслиги турган гап.


"Милан" - "Верона"

Пиолининг муаммолари жуда жиддий. Биринчи навбатда бу асосий посбон Маньяннинг жароҳати, посбон 2 ойга майдондан четда қолмоқда. Шундай экан, дарвоза тажрибали Татарушануга ишониб топширилади. Бироқ бу ҳали ҳаммаси эмас. Тео Эрнандес ковидга чалинган, Бакайоко ва Флоренци, Масьяс эса жароҳатланган. Агар бу тур ўйинида Крунич ва Калабрия қайта олса, жамоа мухлислари хурсанд бўлса арзийди. Ҳужумда эса умид Жиру ҳамда орқароқдан уни қўллайдиган Ребич ва Диасдан бўлади. "Верона"да бу каби муаммолар йўқ, Велозу ва Фараони катта эҳтимол билан баҳсга тайёр, шундай экан "мастифлар" таркиби оптимал бўлиши кутилмоқда. 

Сўнгги бор ушбу рақиблар тўқнаш келганида "Милан" сафарда 2-0 ҳисобидаги ишончли ғалабани расмийлаштирган. Муаммоларига қарамай, "россонери" бу сафар ҳам яққол фаворит ҳисобланади. Назаримизда, "Верона" қанчалик ҳаракат қилмасин, бугунги кунда рақиб ҳужумига дош бера олмайди.


"Ювентус" - "Рома"

Аллегрининг муаммолари кун сайин ортиб бораётгандек. Ўйинчилар термадан қандай ҳолатда қайтиши деган саволдан ташқари, жароҳатлар ҳам туринликларни тинч қўймаяпти. Танганинг иккинчи томони бўлганидек, Артур, Рэмси, Мората ва Дибала шу кунларда сафга қайтиши кутилмоқда, лекин нима бўлганда ҳам ушбу футболчилар ўйинни кўпи билан захирада бошлайди. Асосий таркибда эса Мойзе Кинни кўрсак ажаб эмас. Жозе Моуринью эса бу борада нисбатан хотиржам бўлиши мумкин. Лекин Абрахамнинг ҳолати сўроқ остида қолмоқда. У Англия термаси ўйинида кичик жароҳат олган ва асосий таркибда Элдор Шомуродовни кўришимиз эҳтимоли юқори. Унга одатдагидек Заньоло ва Мхитарян ёрдам беради.



Сўнгги тўқнашувда, у ҳам Туринда ўтган, "Ювентус" 2-0 ҳисобида зафар қучган. Букмекерлар "кекса синьора"ни бу сафар ҳам фаворит сифатида кўрмоқда, бироқ орадаги фарқ у қадар катта эмаслигини айтиб ўтиш зарур. "Рома" бу мавсум камида қизиқроқ ўйин кўрсатаётганини инобатга олсак, бизни шиддатли баҳс кутиб турибди.


"Наполи" - "Торино"

Манолос жароҳат сабаб бу ўйинда неаполликларга ёрдам бера олмаслиги мумкин. Шунингдек, Уна ва Петанья ҳам майдонга туша олмайди. Аммо Лоботка сафга қайтди ва иккинчи бўлимда ўйинни кучайтириши мумкин. Ҳужумда эса яна Инсинье - Осимхен жуфтлигини кўрсак ажаб эмас, уларга Политано ҳам ёрдамлашади. Меҳмонлар учун хушхабар — Белотти соғайди. Теоретик жиҳатдан сардор ўйинни асосий таркибда бошлаши мумкин, бироқ захирада қолиб, кейин ўйинни кучайтириш учун майдонга туширилиши ҳақиқатга яқинроқ. Верди, Прат ва Задза ҳамон лазаретда, шу сабаб ҳужум чизиғида вариантлар у қадар кўп эмас. Мураббий бахтига Линетти ва Родригес хизматларидан фойдаланиши мумкин.

Охирги учрашувда "Наполи" Туринда ортиқча муаммоларга дуч келмаган (2-0). Эндиги баҳс фаворити ҳам айнан чемпионат етакчиси ҳисобланади ва улар буни амалда исботлаши зарур. Жамоанинг бугунги спорт формасини инобатга олсак, Спалетти шогирдлари буни уддалай оладилар.


Сергей Румянцев
Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика