UZ

Сўнгги янгиликлар

01:18Тьерри Анри: "Реал"да 90 фоиз футболчиларга, 10 фоизи мураббийга боғлиқ"  0 00:53Конференциялар лигаси. "Аз Алкмаар"дан йирик, "Фиорентина"дан кичик ҳисобда ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:45Европа лигаси. "Бетис"дан ишончли ғалаба, "Ноттингем"дан қийин ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:25"Арсенал" икки ҳужумкор ярим ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 23:43Франция чемпионати аутсайдерида мураббий истеъфога чиқарилди  0 23:16Варди энг яхшиси!  1 22:46Эшитдик-да! "Арал" Суперлигага чиқса, футболчиларга автомобил берилади  10 22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  3 22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  5 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  5 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  8 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  6 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3

Шомуродов: "Тўғрисини айтсам, шошиб қолдим" Янгиликлар

Шомуродов: "Тўғрисини айтсам, шошиб қолдим"

Сингапур - Ўзбекистон учрашувидан сўнг терма жамоамиз ҳужумчиси Элдор Шомуродовдан қисқа интервью олишга муваффақ бўлдик.

- Ғалаба ва дубль билан табриклайман. Сингапурга қарши баҳсда фойдалана олмаган имкониятларингиз голларингиздан кўпроқ бўлди...

- Тўғри, ўйин тақдирини олдинроқ ҳал қилишим мумкин эди, қўлдан чиқарган имкониятларим учун жамоадан узр сўрайман. Бироқ ҳар доим ҳам рақиб дарвозасини ишғол қила олмайсиз. Бор кучим билан ҳаракат қилдим, аммо нимадир етишмагандек бўлди.

- Бир вазиятда ҳимоячидан қочиб, дарвозабонни ҳам алдаб ўтдингиз, аммо бўш дарвозани ишғол қила олмадингиз. Нима бўлди?

- Тўғрисини айтсам, шошиб қолдим. Посбондан ўтганимдан сўнг икки ҳимоячини кўрдим ва шу заҳоти тўпни дарвоза томонга тепишга уриндим. Зарба бераётганда тўп оёғим остида қолиб кетгани туфайли гол ура олмадим.

- Эшитишимизча, ғалабадан сўнг "Ростов" бош мураббийи Валерий Карпин сизга қўнғироқ қилибди. Клубдаги устозингиз нималар деди?

- Мураббий ғалаба ва дублим билан табриклади. Бундан ташқари қачон "Ростов" сафига қайтишимни сўради. Эртага Россияга учиб кетаман.

- Сингапур терма жамоасининг кучли жиҳатлари ҳақида гапирсангиз.

- Рақибимиз жамоавий ўйинда яхши ҳаракат қилар экан, қўрқмай прессинг уюштира олди. Лекин вазифамиз жаҳон чемпионатига чиқиш экан, бундай жамоаларни таслим этишимиз шарт.

Рейтинг: +160   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика