UZ

Сўнгги янгиликлар

21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  0 20:30U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон — Вьетнам 3:0 (матнли трансляция)  88 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  2 20:07Асрор Алиқулов: "Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита оладиган таркибимиз бор"  2 19:59"Милан" Жиру ўрнига кимни олиб келади?  1 19:40Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "Халифа" стадионида!  9 19:22Рауль "Реал"ни тарк этишга тайёр  1 19:01Ўзбекистон ва Вьетнам ўзаро ўйинлар тарихи ёхуд "қорли финал"ни эслаб  4 18:30Тухель АПЛ ва Ла Лига ўртасида танлов қилди  3 18:01Ўзбекистон Кубоги. 2-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  16 17:41"Бобур Арена"нинг айрим секторлари ёпилиши маълум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди?  29 17:22Франция Евро-2024'да Команнинг хизматларидан фойдалана олмайди  0 16:53УEФА миллий терма жамоаларнинг Евро-2024 учун қайдномаларини кенгайтиради  4 16:25"Тоттенхэм" ҳимоячиси Европа чемпионатини ўтказиб юборади  3 16:21Ривожланиш Кубоги. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Тожикистонга қарши таркиби маълум  4

Шомуродов кўпроқ ўйнаши керак Янгиликлар

Шомуродов кўпроқ ўйнаши керак

Элдор Шомуродовнинг "Рома"даги фаолиятини диққат билан кузатиб боришга ҳаракат қиляпмиз.

Албатта, "Рома"дек клубга ўтиш Элдор учун катта қадам, бироқ футболчи кўпроқ майдонга тушмас экан ва тушганидан кейин гол урмас экан, барибир мураббий томонидан эътибор камайиб боради. 

Жозе Моуриньо статистикани хуш кўрадиган мураббий. Унинг учун кўпинча қоғоздаги рақамлар гапиради. Қувонарлиси, Моуриньо Шомуродовга эътибор беряпти, кўп ҳолларда захирадан туширяпти, аммо Элдор учун бу камлик қилади. Қолаверса "Рома" таркибида ҳали  А серияда гол ургани йўқ. 


Элдорнинг "Рома"даги кўрсаткичлари (А серия):

1-тур. "Рома" - "Фиорентина" 3:1

Шомуродов 69-дақиқада захирадан тушди. 20 дақиқа ўйнади. 79-дақиқада урилган голга пас берди. 

2-тур. "Салернитана" - "Рома" 0:4

Элдор Шомуродов 78-дақиқада майдонга тушди. 12 дақиқа ҳаракат қилди. 

3-тур. "Рома" - "Сассуоло" 2:1

Шомуродов 74-дақиқада майдонга тушди. 16 дақиқа ўйнади. 91-дақиқада урилган голга пас берди. 

4-тур. "Верона" - "Рома" 3:2

Шомуродов ўйинни асосий таркибда бошлади. 66-дақиқада захирага олинди. 

5-тур. "Рома" - "Удинезе" 1:0

Шомуродов 86-дақиқада захирадан тушди. 5 дақиқа ҳаракат қилди.  

6-тур. "Лацио" - "Рома" 3:2

Шомуродов 64-дақиқада захирадан майдонга тушди. 26 дақиқа ҳаракат қилди. 

7-тур. "Рома" - "Эмполи" 2:0

Шомуродов майдонга тушмади. Захирада қолдирилди.


Италия А сериясида шу пайтгача 7та тур ўтган бўлса, "Рома" 5 ғалаба ва 2 мағлубият билан 15 очко тўплаган ҳолда 4-ўринда боряпти. Ҳамюртимиз фақат "Эмполи" билан кечган охирги турда майдонга тушмади. Қолган олтита ўйиннинг бештасида захирадан тушган бўлса, битта баҳсни асосий таркибда бошлади. Бу "Верона" билан кечган беллашувда содир бўлди. 

Мана шу олтита учрашувда Элдор жами 145 дақиқа ҳаракат қилди ва икки бор голли тўп узатди. Агар 6та ўйинни 540 дақиқа деб оладиган бўлсак, Элдор жами баҳсларнинг 26 фоизида ўйнаган бўлиб чиқяпти. Афсуски, бу ҳавас қиладиган кўрсаткич эмас. Миллий терма жамоамизнинг янги сардори кўпроқ ўйнаши керак ва энг муҳими ҳужумчи бўлганидан кейин гол уриши талаб этилади. 

"Рома" ҳозирча А серияда 16та гол урди. Ёзда жамоага қўшиб олинган Тэмми Абраҳам ҳисобида атиги 2та гол бор. Энг кўп гол урган эса Жордан Верету бўлиб турибди. Франциялик ярим ҳимоячи 4та голга муаллифлик қилган. 

Моуриньо ҳужумда кўпроқ Абрахамга ишонч билдираётган бўлса-да, унинг А серияда 2та гол ургани ҳеч нарсани англатмайди. Элдор бемалол англиялик ҳужумчи билан рақобат қилиши ва ҳатто гол уриш бўйича ундан ўзиб кетиши ҳам мумкин. Фақат бунинг учун кўпроқ майдонда ҳаракат қилиши керак бўлади. 

"Рома"ни навбатдаги турда жуда жиддий синов кутмоқда. Римликлар А серия 8-турини 17 октябрь куни сафарда "Ювентус"га қарши ўтказишади. Мана шу учрашув ҳам "Рома", ҳам Моуриньо, ҳам Шомуродов учун муҳим аҳамият касб этади. Ва ўйлаймизки, Элдор туринликлар даврвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлади.

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика