UZ

Сўнгги янгиликлар

13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  0 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  0 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   0 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  3 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  1 11:53Начо ва Васкес "Реал" билан шартномасини узайтиради  2 11:23"Шўртан"нинг мавсумдаги илк ғалабаси қандай қўлга киритилди?   0 10:37Футзал. Терма жамоамиз бугун Қирғиз Республикасига қарши баҳс олиб боради  0 10:00Хави «Барселона»да қолиши мумкин, бироқ бош мураббий сифатида эмас  4 09:24Месси футболдан ташқари яна қайси спорт турларига қизиқишини айтди  12 08:50Про лига. Бугун турнинг марказий учрашуви бор  8 08:34Шеригини «нокаут» қилган Бекмуродов жарима тўлайди. ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари эълон қилинди  14 08:21Депайнинг агенти: «Бу ёлғон»  8 07:50«Реал Мадрид» келаси ҳафта 2 нафар футболчи билан шартномани узайтирганини эълон қилади  0 07:28Суперлига. Бугун ғалаба қозонмаганларнинг тўқнашувига гувоҳ бўламиз  1

Шомуродов кўпроқ ўйнаши керак Янгиликлар

Шомуродов кўпроқ ўйнаши керак

Элдор Шомуродовнинг "Рома"даги фаолиятини диққат билан кузатиб боришга ҳаракат қиляпмиз.

Албатта, "Рома"дек клубга ўтиш Элдор учун катта қадам, бироқ футболчи кўпроқ майдонга тушмас экан ва тушганидан кейин гол урмас экан, барибир мураббий томонидан эътибор камайиб боради. 

Жозе Моуриньо статистикани хуш кўрадиган мураббий. Унинг учун кўпинча қоғоздаги рақамлар гапиради. Қувонарлиси, Моуриньо Шомуродовга эътибор беряпти, кўп ҳолларда захирадан туширяпти, аммо Элдор учун бу камлик қилади. Қолаверса "Рома" таркибида ҳали  А серияда гол ургани йўқ. 


Элдорнинг "Рома"даги кўрсаткичлари (А серия):

1-тур. "Рома" - "Фиорентина" 3:1

Шомуродов 69-дақиқада захирадан тушди. 20 дақиқа ўйнади. 79-дақиқада урилган голга пас берди. 

2-тур. "Салернитана" - "Рома" 0:4

Элдор Шомуродов 78-дақиқада майдонга тушди. 12 дақиқа ҳаракат қилди. 

3-тур. "Рома" - "Сассуоло" 2:1

Шомуродов 74-дақиқада майдонга тушди. 16 дақиқа ўйнади. 91-дақиқада урилган голга пас берди. 

4-тур. "Верона" - "Рома" 3:2

Шомуродов ўйинни асосий таркибда бошлади. 66-дақиқада захирага олинди. 

5-тур. "Рома" - "Удинезе" 1:0

Шомуродов 86-дақиқада захирадан тушди. 5 дақиқа ҳаракат қилди.  

6-тур. "Лацио" - "Рома" 3:2

Шомуродов 64-дақиқада захирадан майдонга тушди. 26 дақиқа ҳаракат қилди. 

7-тур. "Рома" - "Эмполи" 2:0

Шомуродов майдонга тушмади. Захирада қолдирилди.


Италия А сериясида шу пайтгача 7та тур ўтган бўлса, "Рома" 5 ғалаба ва 2 мағлубият билан 15 очко тўплаган ҳолда 4-ўринда боряпти. Ҳамюртимиз фақат "Эмполи" билан кечган охирги турда майдонга тушмади. Қолган олтита ўйиннинг бештасида захирадан тушган бўлса, битта баҳсни асосий таркибда бошлади. Бу "Верона" билан кечган беллашувда содир бўлди. 

Мана шу олтита учрашувда Элдор жами 145 дақиқа ҳаракат қилди ва икки бор голли тўп узатди. Агар 6та ўйинни 540 дақиқа деб оладиган бўлсак, Элдор жами баҳсларнинг 26 фоизида ўйнаган бўлиб чиқяпти. Афсуски, бу ҳавас қиладиган кўрсаткич эмас. Миллий терма жамоамизнинг янги сардори кўпроқ ўйнаши керак ва энг муҳими ҳужумчи бўлганидан кейин гол уриши талаб этилади. 

"Рома" ҳозирча А серияда 16та гол урди. Ёзда жамоага қўшиб олинган Тэмми Абраҳам ҳисобида атиги 2та гол бор. Энг кўп гол урган эса Жордан Верету бўлиб турибди. Франциялик ярим ҳимоячи 4та голга муаллифлик қилган. 

Моуриньо ҳужумда кўпроқ Абрахамга ишонч билдираётган бўлса-да, унинг А серияда 2та гол ургани ҳеч нарсани англатмайди. Элдор бемалол англиялик ҳужумчи билан рақобат қилиши ва ҳатто гол уриш бўйича ундан ўзиб кетиши ҳам мумкин. Фақат бунинг учун кўпроқ майдонда ҳаракат қилиши керак бўлади. 

"Рома"ни навбатдаги турда жуда жиддий синов кутмоқда. Римликлар А серия 8-турини 17 октябрь куни сафарда "Ювентус"га қарши ўтказишади. Мана шу учрашув ҳам "Рома", ҳам Моуриньо, ҳам Шомуродов учун муҳим аҳамият касб этади. Ва ўйлаймизки, Элдор туринликлар даврвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлади.

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика