Шомуродов: "Карпин - топ мураббий"

Mirjalol Normatov
19 мар 2019, 19:29
"Ростов" ҳужумчиси Элдор Шомуродов жамоа бош мураббийи Валерий Карпин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Валерий Георгиевич туғилган куни билан табрикланган видеода мен уни қувноқ инсон деб айтиб ўтдим. Аммо у мураббий сифатида - топ даражада. Тактик жиҳатдан ҳам жисмоний жиҳатдан футболчиларни тайёрлашда ҳам.

Назарий машғулотларда у ҳар доим биз топ-клубларга қарши қандай ўйин кўрсатишимиз, ҳимоя ва ҳужумда қанчалик фаол бўлишимиз кераклигини кўрсатиб беради", - деди Шомуродов.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: bombardir.ru